Ўзбекистон

“Амир Темур ва Донна Мария” фильмининг тақдимоти: тарих ва бадиий талқин уйғунлиги

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан  “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

“Амир Темур ва Донна Мария” фильмининг тақдимоти: тарих ва бадиий талқин уйғунлиги

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган халқаро анжуман доирасида “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмаси асосида яратилган бўлиб, у миллий ва халқаро кино ҳамкорлигининг ёрқин намунаси сифатида эътиборга сазовордир.

 

 

Картина 2025 йилда Ўзбекфилм киноконсерни ҳамда Туркиянинг Kanguru компанияси ҳамкорлигида суратга олинган. Тақдимот маросимида мамлакатимизда тарихий меросни ўрганиш ва уни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

 

Фильм машҳур ёзувчи Хайриддин Султонов сценарийси асосида, “Тирик тарих” дастури доирасида яратилган. Унда Амир Темурнинг ҳаёти ва шахсиятига оид ибратли жиҳатлар замонавий бадиий талқинда ёритилган.

 

 Режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан экранлаштирилган ушбу асарда Соҳибқироннинг олийжаноблик, бағрикенглик ва меҳр-шафқат каби инсоний фазилатлари Венгрия маликаси Донна Мария образи орқали таъсирчан тарзда очиб берилган.

 

 

Маълумки, Амир Темур ўзининг кенг кўламли давлатчилик фаолияти билан жаҳон тарихида чуқур из қолдирган. У нафақат буюк саркарда, балки илм-фан ва маданият ҳомийси, адолатпарвар давлат арбоби сифатида эътироф этилади. Шу боис, унинг ҳаёти ва мероси турли мамлакатларда яратилган илмий ва бадиий асарларда кенг акс этган.

 

Янги фильмда ҳам “Куч – адолатда” деган ҳаётий тамойил марказий ғоя сифатида илгари сурилиб, Соҳибқироннинг матонати, кечиримлилиги ва инсонпарварлиги бадиий воситалар орқали ёритилган. Картинанинг яна бир муҳим жиҳати — воқеаларнинг икки параллел йўналишда, яъни тарихий ўтмиш ва замонавий ҳаёт манзаралари кесишмасида ривожланишидир. Бу эса томошабинни инсон руҳияти, авлодлар ўртасидаги узвий боғлиқлик ва ҳаётдаги ҳар бир воқеанинг маънавий изи ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга ундайди.

 

 

Фильмда турли мамлакатлардан жалб этилган актёрлар иштирок этган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон, Туркия, Бразилия, Буюк Британия, Испания, Италия, АҚШ, Нидерландия ва Франция санъаткорлари бор. Бу эса картинанинг халқаро аҳамиятини янада ошириб, уни кенг аудиторияга етказиш имконини яратади.

 

Умуман олганда, “Амир Темур ва Донна Мария” филми тарихий шахс образини замонавий кино тили орқали талқин қилишга қаратилган муҳим ижодий лойиҳа бўлиб, миллий кино санъатининг янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради.

custom img

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни назоратга олди.

custom img

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

Тошкентда маҳаллаларни обод қилиш бўйича 1 200 га яқин масъул иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

custom img

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

Ҳодисада 8 нафар бола жароҳатланган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ тўрт кун ўтиб вафот этган.

custom img

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” бошланди.

custom img

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний крипто-актив савдоси фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

custom img

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида наркосавдогарлардан гашиш, шунингдек, минглаб АҚШ доллари ва миллионлаб сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"