Ўзбекистон

Амир Темурнинг тобути қаерда?

Амир Темур 1405 йил 18 февралда вафот этган. Амир Темур вафоти аскарлар ўртасида парокандалик юз бермаслиги  учун маълум муддат сир тутилган ва 18 март куни дафн этилган.

Амир Темурнинг тобути қаерда?

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 8 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламо-ю фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

 

Тарихий маълумотларга кўра, Соҳибқирон Амир Темур 1405 йил 18 февралда ҳозирги Қозоғистон ҳудудидаги Ўтрор шаҳрида вафот этган. Амир Темур вафоти аскарлар ўртасида парокандалик юз бермаслиги  учун маълум муддат сир тутилган ва 18 март куни саркарданинг жасади махсус ёғоч тобутда  Самарқандда Соҳибқироннинг ўз  фармонига биноан суюкли набираси учун қурилган Муҳаммад Султон мақбарасига келтириб дафн этилган.

 

Кейинчалик Мирзо Улуғбек даврида Соҳибқирон учун алоҳида мақбара қурилиши якунига етгач, жасад у ерга кўчирилади. Кейинчалик, бу мақбарада Мироншоҳ Мирзо, Шоҳрух Мирзо, Мироншоҳ Мирзо, Мирзо Улуғбек, Муҳаммад Султон сингари темурийлар, шунингдек, Соҳибқироннинг пири Мирсаид Барака  дафн қилинган.

 

1941 йилнинг апрель ойида чиқарилган, ЎзССР ҳукумати ва Компартияси Марказий Комитетининг Алишер Навоий юбилейи муносабати билан Самарқанддаги мақбараларда антропологик текширувлар олиб бориш  тўғрисидаги қўшма қарорига мувофиқ, ўша  йилнинг 16-21 июнь  кунлари Амир Темур ва темурийларнинг  қабри очилади. Мақбарадаги қазишмалар якунланиб, қабрлардан чиқариб олинган Амир Темур, Мироншоҳ, Шоҳрух, Улуғбек ва Муҳаммад Султонларнинг суяклари махсус қутиларда Тошкентга олиб кетилади. Антрополог М.М.Герасимов ушбу суякларга асосланиб, уларнинг ҳужжатли портретларини яратади.

 

1942 йилнинг охирларига келиб Амир Темур мақбарасидан қазиб олинган суяклар  ўрганиб бўлингач, қайтадан дафн этилади. Лекин қабрдан суяклар билан бирга чиқариб олинган Амир Темур  тобути, шунингдек темурийларнинг кафан қолдиқлари, Мирзо Улуғбекнинг либослари, марҳумларнинг мумиёланган тана аъзолари,  соч-соқоллари қайта жойига қўйилмайди.

 

Араб тарихчиси Ибн Арабшоҳ Амир Темурнинг  шерозлик усталар ясаган пўлат тобутда дафн этилгани ҳақида ёзиб қолдирган бўлса-да, бу маълумот нотўғри бўлиб чиқади. Тобут арча дарахти ёғочидан ясалгани маълум бўлади.

 

Тобут асрнинг 70 йилларида ЎзФА Археология институти ходими,  профессор А.Абдураззоқов раҳбарлигида реставрация қилинади  ва Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига топширилади. Тобут 2009 йилгача Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейининг олдинги  биносида  экспозицияга қўйилади. Мазкур бино демонтаж қилингач, 2018 йилгача Афросиёб музейи ертўласида сақланади.

 

Ҳозирда тобут Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи “Амир Темур мақбарасининг ўрганилиши тарихи” экспозициясида намойиш этилмоқда. Ушбу  тобутнинг қопқоғи ва тобут устига ёпилган газлама бўлаги “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланади.

 

Рустам Иқбол

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Амир Темурнинг тобути қаерда? | Zamon.uz