Ҳарбий жиноят: 250 одам қириб ташланди
Исроилнинг Ливанга қилган ҳужуми оқибатида 254 киши ҳалок бўлди. Ливанда миллий мотам куни эълон қилинди.

АҚШ ва Эрон ўртасида 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳга эришилганига 1 кун ҳам бўлмай Исроил келишувни бузди. Худди 2025 йилда Ҳамас ва Исроил ўртасидаги келишувни бузгани каби.
Кеча, Нетаняҳу эришилган сулҳга Ливанга алоқаси йўқлигини айтган эди. Ва ўша вақти Ливанга ҳужум қилган эди. 9 апрель, чоршанба куни Исроил Ливаннинг 100 дан ортиқ объектларига ҳужум қилди. Al Jazeera маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 254 киши ҳалок бўлган ва 1100 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Эроннинг IRNA ахборот агентлиги ёзишича, Исроилнинг Ливанга қилган ҳужуми туфайли Ҳўрмуз бўғози қайта ёпилган. Ислом қўриқчилари копрпуси қўмондони Саид Мажид Мусави ўзининг X саҳифасида ёзишича, Эрон бу ҳужумга жавоб тайёрламоқда.
“Жасур "Ҳизбуллоҳ"га қилинган ҳужум — бу Эронга қилинган ҳужумдир. Жанг майдонида режимнинг ваҳший жиноятларига қарши қақшатқич жавоб тайёрланмоқда. Азиз халқим, ракеталар учун ҳақиқий ёқилғи — бу сизнинг кўчалардаги бирдам иштирокингиздир”, — деб ёзди у.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси чоршанба куни агар Исроил Ливанда сулҳга риоя қилмаса, жанглар қайта бошланиши билан таҳдид қилди.
Трамп АҚШ кемалари, самолётлари ва ҳарбийлари ҳақиқий сулҳгача Эронда қолишини маълум қилди. У АҚШ ҳозирча ўз қўшинларини Яқин Шарқдан олиб чиқиб кетишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 9 апрель куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Трампнинг сўзларига кўра, барча Америка кемалари, самолётлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, “аллақачон сезиларли даражада заифлашган душманни ўта шиддатли таъқиб қилиш ва йўқ қилиш” учун зарур бўлган қўшимча қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва бошқа барча воситалар Эрон ҳудудида ва унга яқин давлатларда Эрон ва АҚШ томонидан “ҳақиқий келишув” тузгунга қадар қолади.
“Агар бирор сабабга кўра бу амалга ошмаса, бунинг эҳтимоли жуда паст бўлса-да, у ҳолда олдингидан кўра кенг кўламли ва кучлироқ отишма бошланади. Аллақачон келишиб олинган ва бунга зид бўлган барча ёлғон риторикаларга қарамай, ҳеч қандай ядровий қурол бўлмайди ва Ҳормуз бўғози очиқ ҳамда хавфсиз бўлади”, — деб ёзди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Америка армияси шай ҳолатга келтирилган ва дам олиб, кейинги кўрсатмаларни кутмоқда.
Америка Қўшма Штатлари вице-президенти Ж.Д. Венс Эронни Исроилнинг Ливандаги ҳужумлари туфайли Вашингтон билан сулҳни хавф остига қўйишни "аҳмоқлик" бўлиши ҳақида огоҳлантирди .
Сулҳга воситачилик қилган Покистон Ливан икки ҳафталик сулҳга киритилганини аниқ айтган бўлса-да, Венс журналистларга АҚШ Исроилнинг Ливанга ҳужум қилишни тўхтатишига қўшилмаслигини айтди.
“Агар Эрон бу музокараларнинг барбод боълишига ёъл қоъймоқчи боълса – улар билан ҳеч қандай алоқаси боълмаган ва Қўшма Штатлар ҳеч қачон сулҳнинг бир қисми деб айтмаган Ливан устидан боълиб оътган можарода – бу охир-оқибат уларнинг танлови”, — деган Венс журналистларга қаратa. У кеча Венгрияни тарк этаётган вақтида қисқа вақтга журналистлар билан суҳбатлашган.
У Эроннинг бу ҳаракатини уларнинг аҳмоқона танлови экланлигини таъкидлади.
Чоршанба кунга ўтар кечаси Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг сулҳ эълон қилган баёноти билан ўртоқлашди. У талкифда Ливан ҳақидаги қисмга урғу берди.
“Эрон ва АҚШ ўртасидаги сулҳ шартлари аниқ ва равшан: АҚШ танлаши керак – сулҳни тўхтатиш ёки Исроил орқали урушни давом эттириш. У иккаласига ҳам эга бўла олмайди”, — деб ёзган Ароқчи ўзининг X саҳифасида.
Шунга қарамай, АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг Оқ уй Ливан келишувнинг бир қисми эмаслигини таъкидлашди.
“Кўплаб ёмон ниятли музокаралар ва ёмон ниятли ташвиқотлар олиб борилмоқда, Менимча, бу асосли тушунмовчиликдан келиб чиқади. Эронликлар сулҳ Ливанни ҳам оъз ичига олади деб оъйлашган, аммо ундай бўлмаган”, — дея қўшимча қилган вице-президент Ж.Д. Венс.
Халқаро музокаралар пайтида бундай "тушунмовчилик" қандай юзага келиши номаълум. АҚШ расмийлари ҳам Покистон баёнотида нима учун Ливан сулҳнинг бир қисми сифатида таъкидланганини тушунтирмадилар.
Исроил узоқ вақтдан бери сулҳ келишувларини, жумладан, 2024 йил ноябрь ойида Ливан билан тузилган сулҳни бузиб келади. Ўшандан бери 15 ой давомида Исроилнинг Ливанга деярли ҳар куни ҳужумлари бўлиб келган.
Эрон парламенти раиси Муҳаммад Боқир Ғолибаф Х саҳифасида Исроилнинг Ливанга зарбалари, дронларнинг Эрон ҳаво ҳудудига бостириб кириши ва Эроннинг уранни бойитиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши сулҳни бузиш эканлигини ёзди.
Франция президенти Эммануэл Макрон Ўт очишни тўхтатиш тўлиқ тарзда Ливанни ҳам қамраб олиши кераклигини айтмоқда. Унинг фикрирча, Ҳизбуллоҳ Исроилга ҳужум қилиб, Ливанни инқирозга тортиб, стратегик хатога йўл қўйган.
“Исроил зарбалари ва Жанубий Ливанни эгаллаб туриши узоқ муддатли ечим бўла олмайди. Биз Ливан қуролли кучларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришимиз керак, шунда улар ўз ҳудуди устидан тўлиқ назоратни тиклай олади”, — деган Франция президенти.
Расмий маълумотларга кўра, 2 мартдан буён Исроил зарбалари оқибатида Ливанда 1 530 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида 100 дан ортиқ аёл ва 130 нафар бола бор. Можаро сабаб 1,2 миллиондан ортиқ аҳоли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.
Шоҳжаҳон Мажид
Zamon.uz мухбири







