Жаҳон

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

У ҳужумлар пайтида Ливан президенти билан учрашувда бўлган.

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

Белгия ташқи ишлар вазири Максим Превост 8 апрель куни Ливанга расмий ташрифи чоғида Исроил ҳужумининг қурбонига айланишига сал қолганини айтди. 

 

Превостнинг сўзларига кўра, Исроил мудофаа кучлари вазир Ливан президенти Жозеф Аун билан учрашаётган пайтда олдиндан огоҳлантирмасдан Байрутга катта зарба берди. Музокаралар ракета ҳужуми содир бўлган жойдан бир неча юз метр нарида жойлашган элчихонада бўлиб ўтган. 

 

“АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги сулҳ Ливанни ҳам қамраб олиши керак”,— деб таъкидлади Белгия ташқи ишлар вазири. 

 

Превост Ливан ҳукуматини қўллаб-қувватлаш ва Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можародан жабр кўрган оилалар билан бирдамликни билдириш учун Байрутга келди. 

 

8 апрель куни АҚШ ва Эрон икки ҳафталик сулҳга келишиб олдилар. Бироқ, кўп ўтмай, Исроил “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига энг катта ҳужумни эълон қилди. 

 

Исроил армиясининг маълумотларига кўра, зарбалар Байрут, Бека водийси ва жанубий Ливанга қаратилган. Исроил Мудофаа Кучлари жами 100 дан ортиқ нишонга, жумладан, қўмондонлик пунктлари ва ҳарбий иншоотларга зарба берганини даъво қилмоқда. 

 

Ливан фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, чоршанба куни содир бўлган кенг кўламли бомбардимон 254 кишининг ҳаётига зомин бўлди (рақамлар аниқланмоқда) ва мингдан ортиқ одам яраланди. 

 

Эрон парламенти раиси Муҳаммад Багир Қолибафнинг айтишича, Ливанга берилган зарбалар икки томон ўртасидаги музокараларга путур етказади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.