Жаҳон

Эронда Али Хоманаий хотирасига бағишланган мотам тадбирлари ўтказилмоқда

Тадбирлар 10 апрелга қадар давом этади.

Эронда Али Хоманаий хотирасига бағишланган мотам тадбирлари ўтказилмоқда

Эронда олий раҳнамо Али Хоманаий вафотининг 40-куни муносабати билан кенг кўламли хотира тадбирлари ўтказилмоқда. Умумхалқ мотам маросимлари Ислом тарғиботини мувофиқлаштириш кенгаши томонидан ташкил этилган бўлиб, тадбирлар 10 апрелга қадар давом этиши режалаштирилган.

 

Хотира тадбирларининг энг муҳим қисми 9 апрел куни бўлиб ўтди. Теҳрон шаҳрида эрталаб соат 9:00 да — Эрон раҳбари 28 феврал куни ҳалок бўлган вақтга тўғри келадиган пайтда — Жомҳури-йе Исломий майдонидан оммавий мотам юриши бошланди. Ушбу юришда минглаб фуқаролар, диний арбоблар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

 

Шу куни кечқурун мамлакатнинг муқаддас масканларида марҳум оятуллоҳ хотирасига бағишланган жамоавий ибодатлар ўтказилган. Маросимлар давомида унинг архивдаги нутқлари ва аудиоязувлари янграган.

 

Мотам тадбирларида Қуръон тиловатлари, шунингдек “қаршилик фронтининг ғалабаси” учун дуолар ҳам ўқилган. Ушбу маросимлар минтақада давом этаётган кескин ҳарбий вазият фонида ўтказилмоқда.

 

28 феврал воқеаларидан сўнг минтақада кескинлик кучайиб, Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасида бир қатор ўзаро ҳарбий зарбалар амалга оширилгани қайд этилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эронда Али Хоманаий хотирасига бағишланган мотам тадбирлари ўтказилмоқда | Zamon.uz