Ўзбекистон

Марказий банк Амир Темурнинг 690-йиллиги муносабати билан эсдалик тангаларни сотувга чиқарди

Тангалар 31,1 грамм оғирликда, коллекцион қийматга эга ва икки хил дизайнда тақдим этилган.

Марказий банк Амир Темурнинг 690-йиллиги муносабати билан эсдалик тангаларни сотувга чиқарди

Ўзбекистон Марказий банки Амир Темурнинг таваллудининг 690-йиллиги муносабати билан эсдалик тангалар ва сувенир тўпламларини сотувга чиқарди.

 

31,1 грамм оғирликдаги тангалар икки хил дизайнда, 999,9 пробали олтин ва кумушдан тайёрланган.

 

Шунингдек, шу оғирликдаги учта тангадан иборат сувенир тўпламлари ҳам харидга тақдим этилган. Тангаларда Соҳибқирон Амир Темур тасвири ва «Темур тузуклари»дан иқтибослар ёиб ёзилган.

 

Марказий банк маълумотларига кўра, 9 апрел ҳолатига:

  • Олтин танга (31,1 г) – сотув нархи 61 млн 426 минг сўм, қайта сотиб олиш нархи 57 млн 331 минг сўм;
  • Кумуш танга (31,1 г) – сотув нархи 1 млн 875 минг сўм, қайта сотиб олиш нархи 919 минг сўм.

 

Қайд этилишича, кун давомида нархлар халқаро қимматбаҳо металлар бозорига қараб ўзгариши мумкин. Тангаларнинг нархи ва мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий манбаларида ҳар куни янгиланиб борилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Марказий банк Амир Темурнинг 690-йиллиги муносабати билан эсдалик тангаларни сотувга чиқарди | Zamon.uz