Ўзбекистон

Нетаняху Ливан билан тинчлик музокараларини бошлашни буюрди

Музокаралар Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш ва тинчлик ўрнатишга қаратилган.

Нетаняху Ливан билан тинчлик музокараларини бошлашни буюрди

 

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Ливан билан тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини имкон қадар тезроқ бошлаш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда унинг идораси баёнотида маълум қилинган.

 

Қайд этилишича, мазкур қарор Ливан томонидан бир неча бор илгари сурилган музокаралар ўтказиш таклифларига жавобан қабул қилинган.

 

“Ливан томонидан Исроил билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш бўйича такрорий чақириқларни инобатга олиб, мен уларни имкон қадар тезроқ бошлашни буюрдим”, — дейилади баёнотда.

 

Исроил томонининг таъкидлашича, музокараларнинг асосий мақсади Ҳизбуллоҳ гуруҳини қуролсизлантириш ҳамда Исроил ва Ливан ўртасида барқарор тинчлик муносабатларини йўлга қўйишдан иборат.

 

Аввалроқ, Ливан президенти халқаро воситачилар иштирокида Исроил билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди. У минтақадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаган.

 

Ҳозирда томонлар ўртасида эҳтимолий музокараларнинг формати ва кун тартибини белгилаш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилиши кутилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.