Ўзбекистон

Омбудсман маҳкумларни қийноққа солган ИИО ходимларига жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди

13 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган, 2 нафари хизматдан бўшатилган, 1 нафари эса огоҳлантирилган.

Омбудсман маҳкумларни қийноққа солган ИИО ходимларига жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди

Феруза Эшматова Сенат мажлисида 2025 йилда маҳкумларга нисбатан қийноқлар қўллангани юзасидан 4 нафар ички ишлар органи ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг сўзларига кўра, маҳкумларга руҳий ва жисмоний босим ўтказилгани ҳақидаги мурожаатлар ўрганилиб, 39 та ҳолат бўйича ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган.

 

Натижада 13 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган, 2 нафари хизматдан бўшатилган, 1 нафари эса огоҳлантирилган.

 

Шунингдек, 12 та мурожаат бўйича жиноий иш қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорлар бекор қилиниб, қўшимча текширувлар тайинланган.

 

Омбудсман маълумотига кўра, 2025 йилда инсон ҳуқуқларини бузган жами 118 нафар давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Йил давомида қийноқларнинг олдини олиш мақсадида 954 та мониторинг ташрифи амалга оширилган. Ушбу жараёнда 11 мингдан ортиқ маҳкум билан жамоавий, қарийб 5,5 минг нафари билан эса индивидуал суҳбатлар ўтказилган.

 

Бундан ташқари, санитария талабларига жавоб бермагани сабаб Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.