Жаҳон

Ҳўрмуз бўғози қайта ёпилди

Эрон АҚШни сулҳни бузганликда айблади

Ҳўрмуз бўғози қайта ёпилди

Эрон Исроилнинг Ливанга уюштирган кенг кўламли ҳужумларидан сўнг, Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракатини чеклади. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Теҳрон рухсатисиз ўтишга уринган кемалар “йўқ қилиниши” ҳақида огоҳлантирган. 

 

АҚШ ва Эрон 8 апрель куни икки ҳафталик сулҳга эришгач Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги, АҚШ эса Теҳронга зарбаларни тўхтатиши керак эди. Сулҳдан сўнг грек мулкдорларига тегишли иккита кема бўғоздан ўтишга улгурган.

 

Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левитт Ҳўрмузнинг ёпилишини “мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги”ни айтди.

 

“Мен Президентнинг Ҳўрмуз бўғози зудлик билан, тез ва хавфсиз тарзда қайта очилиши кераклиги ҳақидаги талабини яна бир бор таъкидлайман”, деди у.

 

Tasnim агар Исроил Ливандаги операцияларини тўхтатмаса, Эрон АҚШ билан тузилган сулҳдан чиқишга тайёрлигини ёзган. Ливанни ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларига киритиш битимнинг мажбурий қисми бўлган. Бироқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу сулҳ Ливанга тааллуқли эмаслигини айтган.

 

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Қолибаф Теҳрон томонидан ўт очишни тўхтатишга асос қилиб олинган 10 бандлик режанинг учта асосий банди бузилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил ўз ҳаракатлари билан икки томонлама сулҳ тузишни “мантиқсиз” қилиб қўйган.

 

Қолибаф айтган 3 та асосий банд қуйидагилар:

 

Биринчиси — Ливанда ўт очишни тўхтатиш бандига риоя қилинмагани. Бунга Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ишора қилиб, сулҳ барча фронтларга, жумладан, Ливанга ҳам тааллуқли эканини айтганди.

 

Иккинчиси — Эрон ҳаво ҳудудининг бузилиши: Форс вилоятининг Лар шаҳри осмонида Исроилга тегишли Hermes 900 дрони уриб туширилган.

 

Учинчиси — Эроннинг уранни бойитиш ҳуқуқи инкор этилиши. Бу ҳуқуқ Эрон таклифининг олтинчи бандида мустаҳкамланган. 

 

Бироқ Трамп томонлар музокаралар асоси сифатида АҚШнинг 15 бандлик режасини олганини, унда уранни бойитишни тўхтатиш кўзда тутилганини даъво қилган.

 

Эрон 10 апрель куни Исломободда бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этмаслигини маълум қилди. Манбаларга кўра, делегацияга Қолибафнинг ўзи бошчилик қилиши керак эди. АҚШ томонидан витсе-президент Жей ди Венс иштирок этиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, Жей Ди Венс Венгрияга ташрифи чоғида берган интервьюсида АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган сулҳ жуда мўрт эканини билдирган эди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳўрмуз бўғози қайта ёпилди | Zamon.uz