Ўзбекистон

Сўxда 2 минг иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда

Ҳар бир маҳаллада 10 тадан жами 300 микролойиҳа ишга туширилади, 8,6 минг аҳоли касб-ҳунарга ўқитилади.

Сўxда 2 минг иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Сўx тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилишда таъкидланганидек, авваллари ҳудудга етиб бориш қийин, транспорт ва логистика имкониятлари чекланган эди. Сўнгги йилларда минтақавий ҳамкорлик ва сиёсий ирода туфайли ҳудудни комплекс ривожлантириш учун янги имкониятлар яратилди: янги йўллар очилди, чегарадан ўтиш тартиблари соддалаштирилди, замонавий мактаб, боғча, поликлиника ва уй-жойлар барпо этилди.

 

Ҳозирги кунда Сўxдаги 25 та маҳаллада 88,6 минг аҳоли яшайди. Ҳудудда 29 та мактабгача таълим ташкилоти, 33 та мактаб, 2 та ўрта махсус таълим муассасаси, 14 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 2 та маданий объект фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йил 13 921 та иш ўрни яратилган, 1 667 та оила камбағалликдан чиқарилган.

 

Йиғилишда жорий йилда Сўx туманига 40 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, 15 миллион долларлик экспортни таъминлаш режаси белгиланди. Саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалигида ўсиш прогнозлари 7,6–17,1 фоизни ташкил этади.

 

Ҳудуднинг туризм салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди: Сўxнинг табиати, дарёлари ва салқин иқлими туризмни ривожлантириш учун имконият яратади. 60 миллион долларлик инвестиция жалб қилиниб, қарийб 2 минг иш ўрни яратилади, туризм хизматлари ҳажми 15 миллиард сўмга, экспорт эса 2 миллион долларга оширилади.

 

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада 10 тадан жами 300 та микролойиҳа ишга туширилади, 8,6 минг аҳоли касб-ҳунарга ўқитилади. Банклар томонидан 64 миллиард сўм, ижтимоий ва инфратузилма объектлари учун эса 74,5 миллиард сўм ажратилади.

 

Сўx туманини ривожлантиришнинг асосий мақсади аҳоли даромадини ошириш, иш ўринлари яратиш ва транспорт-логистика боғлиқлигини кучайтиришдир. Мутасаддилarga белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан топшириқлар берилди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Сўxда 2 минг иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда | Zamon.uz