Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйди

Президент Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида кўчат экди.

Шавкат Мирзиёев Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонига ташриф буюриб, машҳур давлат арбоби, енгилмас саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда Амир Темурнинг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан мамлакатда кўплаб маънавий-маърифий, илмий ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Амир Темур XIV асрда, ғоят мураккаб бир даврда юртимиз ҳудудида миллий давлатчиликни қайта тиклаб, Ватан озодлиги йўлида улкан жасорат кўрсатган буюк тарихий шахсдир. У асос солган қудратли салтанат жаҳон цивилизацияси тарихида ўчмас из қолдирган. 

 

Соҳибқироннинг ҳаёти ва фаолияти салкам  асрдан буён дунё олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганиб келинмоқда. Турли мамлакатларда Амир Темур ва темурийларга бағишлаб минглаб бадиий, илмий ва санъат асарлари яратилгани, бу ишлар бугун ҳам давом этаётгани унинг тарихий сиймоси ва мероси нечоғлиқ беқиёс эканидан далолат беради.

 

Айниқса, бугунги кунда – Янги Ўзбекистон шароитида Амир Темур ва темурийлар тарихи ва меросини чуқур ўрганиш ҳар қачонгидан ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Бу шонли сулола томонидан яратилган темурийлар Ренессанси мамлакатимизда янги Уйғониш даври пойдеворини яратишда халқимиз учун ишонч, илҳом ва куч-ғайрат манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

 

 

Амир Темурнинг “Куч – адолатда”, “Адолат билан жаҳон гулшани обод бўлади” деган доно ўгитлари бугун юртимизда ижтимоий давлат барпо этиш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларда ўзига хос дастур ва амалий қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда. Шу маънода, Соҳибқирон мероси нафақат халқимизнинг шонли ўтмиши, балки бугунги тараққиётимиз ва келажак мақсадларимиз билан ҳам узвий боғлиқдир.

 

Кейинги йилларда Ўзбекистонда Амир Темур ва темурийлар меросини чуқур ўрганиш, уни мамлакатда ва халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Амир Темурнинг 690 йиллиги муносабати билан алоҳида қарор қабул қилиниб, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Жумладан, ҳар йил апрель ойини мамлакатимизда Амир Темур ойлиги сифатида ўтказиш белгиланди. Ижодкорлар томонидан янги илмий ва бадиий китоблар, фильм ва спектакллар, тасвирий санъат асарлари яратилмоқда. Хусусан, машҳур “Темур тузуклари” асари янгитдан нашр этилди. 

 

 

Ҳудудлардаги “Темурбеклар мактаблари” эса ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ўзига хос намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Шу кунларда пойтахтда Амир Темур ва темурийлар Ренессансига бағишланган нуфузли халқаро конференция ўтказилаётгани ҳам ушбу эзгу ишлар изчил ва тизимли давом этаётганининг ёрқин тасдиғидир. 

 

Тадбир давомида Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилиб, ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

 

Маълумки, Соҳибқирон Амир Темур қаерда бўлмасин, боғ-у роғлар барпо этишга, ҳар бир қарич ерни обод қилишга катта аҳамият қаратган. Ана шу бунёдкор анъаналарнинг узвий давоми сифатида Амир Темур хиёбонида ҳам катта ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

 

 

Тадбир якунида Президент Шавкат Мирзиёев хиёбонда кўчат экди. 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.