Ўзбекистон

Сурхондарёда қозонлар ичига яширилган 190 кг дан ортиқ гиёҳванд модда аниқланди

750 дона афғон қозонларининг 210 донаси ичига яширин тарзда наркотик жойлаштирилган.

Сурхондарёда қозонлар ичига яширилган 190 кг дан ортиқ гиёҳванд модда аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳамда Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари контрабандаси фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz’га хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Афғонистондан “Термиз” халқаро автомобиль ўтказиш пункти орқали кириб келган, Денов шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Hyundai юк автомашинаси назорат тартибида чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилган.

 

Текширув давомида автомашина юкхонасида бўлган жами 750 дона афғон қозонларининг 210 донаси ичига яширин тарзда жойлаштирилган, умумий оғирлиги тахминан 190 килограмм 800 грамм бўлган гашиш моддаси аниқланиб, мусодара қилинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу афғон қозонлари ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий Осиё давлатларидан биридаги хўжалик юритувчи субъект номига жўнатилган бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда қозонлар ичига яширилган 190 кг дан ортиқ гиёҳванд модда аниқланди | Zamon.uz