Ўзбекистон

Ёнилғи шохобчаларида нақдсиз тўловлар улуши маълум қилинди

Бир кунлик нақдсиз тушумларнинг қарийб 90 фоизи банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунингдек, QR-код ва Moment карталар орқали ҳам тўлов қилинмоқда.

Ёнилғи шохобчаларида нақдсиз тўловлар улуши маълум қилинди

2026 йил 1–2 апрель кунлари ёқилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажми сезиларли даражада ошгани кузатилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, март ойида кунлик ўртача тушум 102,6 млрд сўмни ташкил этиб, унинг 58,1 фоизи нақд, 41,9 фоизи эса нақдсиз тўловларга тўғри келган.

 

1 апрель куни умумий тушум 93,2 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2 апрелга келиб бу кўрсаткич кескин ошиб, 152,6 млрд сўмга етган.

 

Қайд этилишича, бир кунлик нақдсиз тушумларнинг қарийб 90 фоизи банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда. ҚР-код орқали амалга оширилаётган тўловлар ҳам асосан банк карталари орқали бажарилаётгани аҳоли орасида рақамли тўлов воситаларидан фаол фойдаланилаётганини кўрсатади.

 

Нақдсиз тўлов усуллари кесимида QR-код орқали тўловлар 1 апрель куни 8,2 млрд сўмни, 2 апрель куни эса 7,7 млрд сўмни ташкил этди. Мoment карталар орқали амалга оширилган тўловлар 1,6 млрд сўмдан 3,6 млрд сўмга ошиб, кескин ўсиш қайд этилди. Ёқилғи карталари орқали тўловлар мос равишда 2,4 млрд ва 2,5 млрд сўмни ташкил этди.

 

Шу билан бирга, мавжуд банк карталари орқали амалга оширилган тўловлар 1 апрель куни 80,9 млрд сўм бўлган бўлса, 2 апрель куни 138,6 млрд сўмга етган.

 

Мутасаддилар таъкидлашича, банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан жорий этилаётган кешбек дастурлари, акциялар ҳамда янги тўлов воситалари — жумладан, момент ва махсус карталар — нақдсиз тўловлар ҳажмининг ошишига хизмат қилмоқда.

 

Фуқароларга тўловлар ёки банк хизматларига оид саволлар юзага келганда, тегишли банклар ва тўлов ташкилотларининг алоқа марказларига мурожаат қилиш тавсия этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ёнилғи шохобчаларида нақдсиз тўловлар улуши маълум қилинди | Zamon.uz