Ўзбекистон

Юқори Чирчиқда 5 миллиард долларлик тиббиёт шаҳарчаси қурилади

Лойиҳа 400 гектар майдонда қурилиб, ҳудуд халқаро тиббиёт марказига айлантирилади.

Юқори Чирчиқда 5 миллиард долларлик тиббиёт шаҳарчаси қурилади

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида йирик инвестиция лойиҳаси — Tashkent Medical Smart City халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчасини барпо этиш масаласи муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, қиймати 5 миллиард доллар бўлган лойиҳа 400 гектар майдонда амалга оширилади. У замонавий тиббий инфратузилма яратиш, илғор даволаш хизматларини жорий этиш ва ҳудудни халқаро тиббиёт марказига айлантиришни назарда тутади.

 

Йиғилишда, шунингдек, бошқа йирик ижтимоий ва инновацион ташаббуслар ҳам кўриб чиқилди. 

 

Хусусан, Нурафшон шаҳрида 35,4 миллион долларлик Келажак технологиялари марказини ташкил этиш, 100 дан ортиқ хорижий IT компанияларни жалб қилиш ҳамда хизматлар экспорти ҳажмини йилига 20 миллион долларга етказиш режалари муҳокама қилинди.

 

Бундан ташқари, 670 ўринли кўп тармоқли тиббиёт кластери, ижтимоий муассасалар маркази ва вилоят давлат архиви биносини қуриш лойиҳалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.

 

Йиғилиш давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ҳамда ёшларга оид сиёсат йўналишларидаги ишлар таҳлил қилинди. 

 

Масъулларга ҳудуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва лойиҳаларнинг аниқ натижадорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Шунингдек, Тошкент вилоятини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Йиғилишда таъкидланишича, пойтахтга яқин жойлашган вилоятда аҳоли турмуш даражасТошкентнт даражасига мос бўлиши лозим.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.