Ўзбекистон

Ўзбекистонда бир қатор бозорларнинг айрим блоклари вақтинча ёпилди

Ушбу бозорларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани аниқланди.

Ўзбекистонда бир қатор бозорларнинг айрим блоклари вақтинча ёпилди

Тошкент, Самарқанд, Урганч шаҳарларидаги бозорларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани аниқланди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 8 апрель куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги бир нечта бозорларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан рейд текширувлари ўтказилди.

 

Текширувлар давомида Яшнобод туманидаги "Авиасозлар" деҳқон бозори, Шайхонтоҳур деҳқон бозори ҳамда Чилонзор буюм бозорининг айрим ҳудудларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилгани аниқланди. Шу сабабли, камчиликлар бартараф этилгунга қадар мазкур бозорлардаги айрим блоклар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

 

Шу билан бирга, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Урганч буюм бозорида ўтказилган текширувларда ҳам қатор жиддий қоидабузарликлар аниқланган. Мутасаддиларга кўра, ушбу камчиликлар ўз вақтида аниқланмаганида йирик ёнғин ва оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Натижада, бозор вақтинча ёпилган. 

 

Бундан ташқари, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳридаги "Қурилиш материаллари" савдо мажмуаси фаолияти ҳам ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани сабаб вақтинча тўхтатилган.

 

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Бешқўрғон” бозоридаги йирик ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабаб юзага келгани ҳақида маълум қилинганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда бир қатор бозорларнинг айрим блоклари вақтинча ёпилди | Zamon.uz