Ўзбекистон

Ўзбекистонда болалар саратонига қарши кураш учун янги тизим йўлга қўйилди

Шунингдек, илгари беморлар марказга келиб олган дори воситаларини эндиликда вилоятлардаги филиаллар орқали етказиб бериш тизими жорий этилди.

Ўзбекистонда болалар саратонига қарши кураш учун янги тизим йўлга қўйилди

Ўзбекистонда болалар ўртасида учраётган онкологик ва онкогематологик касалликларга қарши курашни кучайтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентнинг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ, 2025–2030 йилларга мўлжалланган миллий стратегия доирасида касалликларни эрта аниқлаш, ташхис қўйиш муддатларини қисқартириш ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш асосий вазифалар этиб белгиланган.

 

Мазкур ҳужжат болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш ва замонавий диагностика ҳамда даволаш усулларини жорий этишга қаратилган.

 

Ҳозирда Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий технологиялар асосида даволаш йўлга қўйилган. Марказ фаолиятига хорижий юқори малакали мутахассислар жалб этилиб, халқаро стандартлар асосида тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Ҳар бир бемор болага индивидуал ёндашув таъминланмоқда.

 

Ҳозирда марказ дори воситалари билан давлат бюджети, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамда Цент-Жуд касалхонаси томонидан амалга оширилаётган “Болалар саратонини даволаш учун Глобал платформа” лойиҳаси орқали таъминланмоқда. Ушбу дорилар Ўзбекистон фуқаролиги бўлган барча болаларга бепул берилмоқда.

 

Шунингдек, илгари беморлар марказга келиб олган дори воситаларини эндиликда вилоятлардаги филиаллар орқали етказиб бериш тизими жорий этилди. Махсус транспорт орқали амалга оширилаётган бу жараёнда дори воситаларининг сифати ва сақлаш шароитларига қатъий риоя қилинмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар болалар ўртасида яшовчанлик кўрсаткичларини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.