Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Бухородаги аэропорт лойиҳаси билан танишди

Янги аэропорт ва унга туташ инфратузилма учун шаҳар ташқарисидан 370 гектар ер майдони ажратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Бухородаги аэропорт лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудудда амалга оширилаётган йирик бунёдкорлик лойиҳалари, хусусан, янги халқаро аэропорт қурилиши билан танишди.

 

Мамлакатимизда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш ишлари изчил давом этмоқда. Янги автомобиль йўллари, кўприклар барпо этилмоқда, йўловчилар учун қулайликлар оширилмоқда. Шу жараёнда Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида янги халқаро аэропорт қурилиши муҳим аҳамият касб этади.

 

Мазкур лойиҳа давлат раҳбарининг 2024 йилдаги ташрифи чоғида берилган топшириқлар асосида амалга оширилмоқда. Янги аэропорт ва унга туташ инфратузилма учун шаҳар ташқарисидан 370 гектар ер майдони ажратилган.

 

Лойиҳа доирасида аэропортга олиб борувчи замонавий автомобиль йўли қурилмоқда. Унинг умумий узунлиги 23,8 километрни ташкил этади. Шундан 2,7 километри янги йўл сифатида барпо этилса, 21,1 километри реконструкция қилинади.

 

Шунингдек, йўл бўйида 2 та йўл ўтказгич, 9 та ерости пиёдалар ўтиш жойи ва 8 та кўприк қурилиши режалаштирилган.

 

Янги аэропортда узунлиги 3,3 километр бўлган учиш-қўниш йўлаги барпо этилиб, у барча турдаги ҳаво кемаларини қабул қилиш имконини беради. Шунингдек, соатига 1200 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга замонавий аэровокзал мажмуаси қурилади.

 

Давлат раҳбари лойиҳа жаҳон стандартларига тўлиқ мос бўлиши зарурлигини таъкидлади. Ушбу аэропорт Бухоро вилояти аҳолиси, шунингдек, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун юқори даражада қулай хизмат кўрсатишга хизмат қилади.

 

Тақдимот давомида ҳудуднинг иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятини оширишга қаратилган бошқа истиқболли лойиҳалар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Бухородаги аэропорт лойиҳаси билан танишди | Zamon.uz