Ўзбекистон

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олган шахслар қўлга олинди

Катта миқдордаги олтин сақловчи рудалар ва махсус ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олган шахслар қўлга олинди

Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, вилоятда ўтказилган тезкор тадбир давомида давлат захирасидаги ерларда олтин сақловчи рудаларни қазиб олиш ва уларни кимёвий қайта ишлаш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

 

Ушбу жиноий фаолиятга Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро бошчилик қилган. У Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган паррандачиликка ихтисослашган хўжалик биносини ижарага олиб, у ерда яширин цех ташкил этган.

 

Тезкор тадбир давомида 200 килограмм ярим тайёр олтин, 200 қоп олтин моддаси мавжуд қум ва тошлар, 300 килограмм кимёвий воситалар, махсус лаборатория жиҳозлари, газ баллонлари ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолат оқибатида давлат манфаатлари ва атроф-муҳитга етказилган зарар 7 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 196²-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, Навбаҳор туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланган. Унда маҳаллий масъулияти чекланган жамият раҳбари сохта рухсатнома асосида “Сармишсой” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш ишларини ташкил этган.

 

Маълумотларга кўра, у 8 гектар майдонда 19 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда қазиш ишларини амалга оширган. Тезкор тадбир давомида 6 килограмм ярим тайёр олтин, 430 тоннадан ортиқ олтин сақловчи рудалар, кимёвий воситалар, юк автомобиллари, юкловчи техникалар ҳамда бошқа ускуналар мусодара қилинган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолатда 6,1 миллиард сўмлик қазилма бойликлар ноқонуний равишда ўзлаштирилган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан лаборатория таҳлиллари тайинланган бўлиб, экология ва атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.