Ўзбекистон

“Амир Темур сиймоси саҳнада” – Самарқанд

Самарқандда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган фестивалда мамлакатимизда 7 та театр ўз спектакллари билан қатнашиб, жумладан, ”Оқсарой“, ”Соҳибқирон“, ”Темурбекнинг болалиги“ ҳамда ”Амир Темур ёхуд адолат қиличи“ каби асарлар саҳналаштирилмоқда.

“Амир Темур сиймоси саҳнада” – Самарқанд

Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 11–13 апрель кунлари Самарқанд вилоятида «Амир Темур сиймоси саҳнада» номли Республика театрлар фестивали ўтказилмоқда. Фестиваль доирасида «Амир Темур ва темурийлари даври либослари» кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда.

 

Фестивальда мамлакатимиздаги 25 та театр иштирок этмоқда, шундан 7 та театр ўзларининг 7 та спектакллари билан қатнашмоқда: Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг «Оқсарой» спектакли, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрининг «Армонсиз ўтган умр» спектакли, Каттақўрғон шаҳар драма театрининг «Соҳибқирон» спектакли, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг «Адолат фасли» спектакли, Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрининг «Темурбекнинг болалиги» спектакли, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг «Соҳибқирон» спектакли, Наманган вилояти мусиқали драма театрининг «Амир Темур ёхуд адолат қиличи» спектакли.

 

Фестивальнинг биринчи куни Қашқадарё вилояти театрининг «Оқсарой» спектакли билан бошланди. Спектаклдан сўнг «Амир Темур ва темурийлар даври либослари» номли тантанали юриш ташкил этилди. Мазкур юриш Бибихоним мадрасаси ҳудудидан бошланиб, Регистон майдони орқали Самарқанд мусиқали драма театри биносигача давом этди.

 

Шундан сўнг уч кун давом этадиган фестивални маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов расман очиб берди.

 

«Биз бугун Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қураётган эканмиз, албатта, миллий тарихимизнинг энг юксак нуқтаси бўлган Иккинчи Ренессанс — Темурийлар даври тажрибасига таянамиз. Ўша даврда Соҳибқирон бобомиз нафақат қудратли салтанат барпо этди, балки инсоният цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган маданий ва интеллектуал муҳитни яратди. Агар ўша даврда Самарқанд жаҳоннинг илм ва маърифат маягига айланган бўлса, бугунги ислоҳотларимизнинг бош мақсади ҳам юртимизни яна интеллектуал, иқтисодий ва маданий жиҳатдан дунёнинг пешқадам давлатлари қаторига олиб чиқишдир», — деди Авазхон Таджиханов.

 

Расмий очилиш маросимидан кейин Марказий аппарат ҳамда Самарқанд вилояти маданият бошқармаси ходимлари томонидан Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

 

Фестиваль дастури доирасида Самарқанд вилояти рус драма театри саҳнасида Қўқон шаҳар мусиқали драма театрининг «Армонсиз ўтган умр» спектакли, шунингдек, Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида Каттақўрғон шаҳар драма театрининг «Соҳибқирон» спектакли муваффақиятли намойиш этилди.

 

Уч кун давом этадиган мазкур фестивалда «Амир Темур ва темурийлар даври либослари» йўналишида махсус танлов ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 

Фестиваль якунида иштирокчилар номинациялар ҳамда либослар кўргазмаси иштирокчилари орасидан 1, 2, 3-ўринлар аниқланиб, тақдирланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.