Жаҳон

Исломобод воситачиликни давом эттиради — Покистон ТИВ

Покистон томонларга узоқ муддатли тинчлик сари конструктив ҳаракат қилишни тавсия этди.

Исломобод воситачиликни давом эттиради — Покистон ТИВ

Покистон Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар якунларига муносабат билдириб, томонларни сулҳ битимига қатъий риоя қилишга чақирди.

 

Расмий баёнотда қайд этилишича, Исломобод Покистон воситачилик миссиясини давом эттириш ниятида бўлиб, Эрон ва АҚШ ўртасидаги мулоқотни осонлаштиришга бундан кейин ҳам кўмаклашади.

 

«Умид қиламизки, ҳар икки томон узоқ муддатли тинчликка эришиш йўлида конструктив ҳаракатларни давом эттиради. Сулҳ бўйича олинган мажбуриятларга риоя этилиши ниҳоятда муҳим», — деди Исҳоқ Дар.

 

Шунингдек, у музокараларнинг ушбу босқичида иштирок этиш учун Исломободга келган делегацияларга миннатдорлик билдириб, Исломобод мулоқот учун очиқ платформа бўлиб қолишини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни АҚШ ва Эрон делегациялари Покистон воситачилигида музокаралар ўтказган эди. Ж.Д. Венс бошчилигидаги Америка делегацияси музокаралардан сўнг келишувга эришилмаганини маълум қилган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.