Ўзбекистон

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни ҳажда фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Ноқонуний йўллар билан ҳажга бориш қонунбузарлик ҳисобланиб, депортация ва катта миқдордаги жарималарга сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни ҳажда фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни ҳаж сафарини амалга оширишда фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликка чақирди.

 

Идора маълумотига кўра, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳаж сафарига оид асоссиз ва ноқонуний таклифлар кўпайган. Натижада, ўтган йили юзлаб ўзбекистонликлар норасмий йўллар орқали ҳажга бориб, ибодатларини тўлиқ адо эта олмаган.

 

Қайд этилишича, айрим ҳолатларда фуқаролар депортация қилинган, жаримага тортилган, ҳатто жиддий оқибатлар кузатилган.

 

Таъкидланишича, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж сафарларини Саудия Арабистони билан тузилган расмий келишувлар асосида ташкил этади.

 

Расмий баёнотда қайд этилишича, Саудия Арабистони қонунчилигига мувофиқ, ҳаж зиёрати фақат ваколатли ташкилотлар орқали амалга оширилиши мумкин. Ноқонуний йўллар билан ҳажга бориш қонунбузарлик ҳисобланиб, депортация ва катта миқдордаги жарималарга сабаб бўлиши мумкин.

 

Шу муносабат билан фуқароларга ҳаж сафарини фақат расмий, давлат томонидан ташкил этиладиган йўналишлар орқали амалга ошириш тавсия этилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"