Ўзбекистон

Ўзбекистонда 20 нафар аёл тадбиркор 1 миллиард сўмлик грантни қўлга киритди

Грант маблағлари IT, менторлик ва “яшил” энергетикага йўналтирилди.

Ўзбекистонда 20 нафар аёл тадбиркор 1 миллиард сўмлик грантни қўлга киритди

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик грант дастури ғолиблари тақдирланди. Ташаббус Uzum ва Hamroh ҳамкорлигида амалга оширилди.

 

Тадбир давлат, бизнес ва эксперт доираларини бирлаштириб, амалий мулоқот ва янги имкониятлар майдонига айланди. Унда Зулайхо Маҳкамова, Дилфуза Нурматова ҳамда Светлана Хе иштирок этиб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва янги имкониятларга тўхталдилар.

 

Дастур доирасида 20 нафар ғолиб аёл тадбиркор аниқланди. Умумий 1 миллиард сўмлик грант маблағлари учта йўналиш — менторлик, ахборот технологиялари ва “яшил” энергетика бўйича тақсимланди.

 

Танловга тақдим этилган лойиҳалар технологик ечимлардан тортиб маҳаллий ишлаб чиқариш ва таълим ташаббусларигача бўлган кенг соҳаларни қамраб олди.

 

Тадбир давомида ғолибалар ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, бизнесни йўлга қўйиш жараёнидаги қийинчиликлар, қабул қилинган қарорлар ва шахсий ўсиш йўли ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, ташкил этилган кўргазмада иштирокчиларнинг маҳсулотлари ва лойиҳалари намойиш этилди.

 

Мазкур ташаббус давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги асосида аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда замонавий тадбиркорлик муҳитини шакллантиришда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 20 нафар аёл тадбиркор 1 миллиард сўмлик грантни қўлга киритди | Zamon.uz