Ўзбекистон

Ҳатайда Ўзбекистон иштирокида қурилган “Бухоро” масжиди очилди

Мазкур масжид мураккаб даврда Туркияга ўзбек халқининг беғараз ёрдам бергани ва бирдамлиги учун миннатдорчилик рамзи сифатида баҳоланмоқда.

Ҳатайда Ўзбекистон иштирокида қурилган “Бухоро” масжиди очилди

Туркиянинг Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томони иштирокида қурилган янги масжид фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича,  Ўзбекистон кўмагида қурилган масжидга Туркиянинг мураккаб даврлардан бирида ўзбек халқи кўрсатган беғараз ёрдами ва бирдамлиги учун миннатдорчилик рамзи сифатида “Бухоро” номи берилди.

 

Янги ибодат маскани 3200га яқин хонадонни ўз ичига олган йирик турар-жой массивининг марказида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини ўз ичига сиғдира олади. Бино замонавий архитектура, қулай шароитлар ва эстетик дизайни билан ажралиб туради.

 

Тадбир якунида иштирокчилар мазкур лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва гуманитар ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлади.

 

custom img

Ўзбекистонда 1,4 млн тонна маиший чиқинди олиб чиқилиб, утилизация қилинди

“Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида ҳудудлардан кунига 30–40 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.

custom img

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Масжид имоми хабар бергач, дипломатлар вояга етмаган болани консулхонага олиб келиб, унинг яқин қариндошлари билан боғланган.

custom img

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни Билимлар куни билан табриклади

Давлат раҳбари янги ўқув йили таълим тизимида янги маърифий юксалиш йили бўлишига умид билдирди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Ташриф доирасида ШҲТ саммити, “ШҲТ плюс” учрашуви ва қатор икки томонлама музокаралар ўтказилди.

custom img

Зироат Мирзиёева Бишкекдаги маданий тадбирларда иштирок этди

ШҲТ саммити доирасида қирғиз халқининг санъати ва анъаналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Мусобақаларда 90 дан ортиқ мамлакатдан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев номига Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан хориждан табрик мактублари келмоқда

Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқаро майдондаги фаол ролини юқори баҳолаган.

custom img

Ўзбек тилини ўрганиш халқаро даражага чиқмоқда

Оксфорд талабалари учун Ўзбекистонда Ёзги мактаб ўз ишини бошлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"