Жаҳон

Австралияда илк бор аёл киши армия қўмондони бўлади

55 ёшли Сюзан Койл 39 йил олдин ҳарбий хизматни бошлаган бўлиб, қатор юқори лавозимларда ишлаб келган.

Австралияда илк бор аёл киши армия қўмондони бўлади

Австралия ҳукумати мамлакат мудофаа тизими раҳбариятидаги ўзгаришлар доирасида илк бор аёл кишини армия қўмондони лавозимига тайинланишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

 

 

Ҳукумат баёнотига кўра, ҳозирда Қўшма кучлар раҳбари бўлиб ишлаётган генерал-лейтенант Сюзан Койл жорий йил июль ойидан бошлаб армия қўмондони сифатида фаолиятини бошлайди. Койл бу лавозимда генерал-лейтенант Саймон Стюарт ўрнини эгаллайди.

 

Бош вазир Антони Албанезининг таъкидлашича, мазкур тайинлов Австралия армиясининг 125 йиллик тарихидаги илк ҳолат бўлади. Мудофаа вазири Ричард Марлес эса бу қарорни “жуда муҳим тарихий лаҳза” сифатида баҳоламоқда.

 

Койлнинг тайинланиши мамлакат қуролли кучларида аёллар улушини оширишга қаратилган сиёсат фонида амалга оширилмоқда. Айни пайтда, армия жинсий таъқиб ва камситиш билан боғлиқ тизимли муаммолар ҳақидаги айбловлар билан ҳам юзма-юз келмоқда.

 

Маълум қилинишича, 55 ёшли Койл 1987 йилда ҳарбий хизматни бошлаган бўлиб, қатор юқори лавозимларда ишлаган. У қуролли кучларга тўлиқ раҳбарлик қилган илк аёлга айланади.

 

Ҳозирда Австралия Мудофаа армияси таркибида аёллар тахминан 21 фоизни, юқори раҳбарият лавозимларида эса 18,5 фоизни ташкил этади. Қуролли кучлар 2030 йилга қадар бу кўрсаткични 25 фоизга етказишни режалаштирган.

 

Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрь ойида Мудофаа армиясига қарши минглаб аёл зобитларни мунтазам жинсий тажовуз, таъқиб ва ​​камситишдан ҳимоя қила олмагани учун жамоавий даъво қўзғатилган эди.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.