Ўзбекистон

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раиси ТИҚХММИ талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди

Мулоқотда фаол иштирок этган 3 нафар талабани Жамият тизимига ўрнатилган тартибда ишга жойлаштириш масъулларга юклатилди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раиси ТИҚХММИ талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар билан ўтказилган мулоқотда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раиси Ислом Абдурахмонов “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг 100 дан ортиқ талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Очиқ мулоқот давомида талабаларга “Ўзбекгидроэнерго” АЖ фаолияти, истиқболли лойиҳалар, гидроэнергетика соҳасидаги янги имкониятлар, амалиёт ва ишга жойлашиш масалалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Шунингдек, “Гидропроэкт” АЖ ҳамда “Гидроқурилиш буюртмачи хизмати” МЧЖ мутахассислари томонидан тақдимотлар ўтказилди.

 

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, таклиф ва ташаббусларини билдирди.

Учрашув самимий ва жонли мулоқот руҳида ўтди.

 

Тадбир якунида ТИҚХММИ МТУ ректори Баходир Мирзаевга “Ташаккурнома” топширилди.

 

Шунингдек, “Энг яхши ғоя” танловида фаол қатнашган бир гуруҳ иқтидорли талабаларга совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

Очиқ мулоқотнинг амалий натижалари: талабалар учун муҳим қарорлар қабул қилинди.

 

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг ТИҚХММИ МТУ талаба-ёшлари билан ўтказган очиқ мулоқоти якунида:

Китобхонликка рағбат: “Энг билимдон китобхон” танлови эълон қилинди;

 

талабалар учун “стартап маркази”ни ташкил этиш;

 

иқтидорли талабалар учун таъсис этилган Жамият номдор стипендияси сонини 5 тадан 10 тага ошириш;

 

талабалар учун амалиёт имкониятларини янада кенгайтириш;

 

бунёдкор талабалар отрядлари амалиётини жонлантириш;

 

қурилиш объектларида амалиёт ўташ истагида бўлган талаба хотин-қизлар учун алоҳида ётоқхона ташкил этиш;

 

талабалар учун қурилиш объектларига доимий экскурсиялар ташкил қилиш;

 

Ягона “Вазиятлар маркази”га талабаларнинг амалиёт доирасида эркин кириб-чиқишини таъминлаш бўйича қарорлар қабул қилинди.

 

Шунингдек, мулоқотда фаол иштирок этган 3 нафар талабани Жамият тизимига ўрнатилган тартибда ишга жойлаштириш масъулларга юклатилди.

 

Мазкур очиқ мулоқот Жамият кесимида ёшлар ташаббуслари тўлиқ қўллаб-қувватланаётгани ва улар учун реал имкониятлар яратилаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.