Ўзбекистон

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

 

Жорий йилда медиа ва рақамли контент соҳасидаги нуфузли халқаро тадбирлардан бири — “World Content Market” ўз ишини бошлади. Мазкур платформада илк бор Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилиб, мамлакатнинг контент ишлаб чиқариш салоҳияти халқаро майдонда кенг намойиш этилмоқда.

 

2008 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ушбу йирик медиа бозор телевидение ва рақамли контентни яратиш, тарқатиш, монетизация қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиб келади. Тадбир ҳар йили дунёнинг турли давлатларидан медиа соҳаси вакилларини бир майдонга жамлаб, янги лойиҳалар ва ҳамкорлик имкониятларини яратади.

 

Жорий йилги тадбирда 20 га яқин давлатдан 1500 дан ортиқ медиа мутахассислари, 500 дан зиёд компаниялар иштирок этмоқда. Шунингдек, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Россия, МДҲ давлатлари, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларнинг миллий экспозициялари ҳам намойиш этилмоқда.

 

Иштирокчилар орасида 150 дан ортиқ телеканаллар, 40 дан зиёд ОТТ платформалар ва видео-порталлар, 200 дан ортиқ контент дистрибюторлари, 100 дан ортиқ продюсерлар ҳамда ишлаб чиқариш студиялари мавжуд.

 

Ўзбекистон миллий павильонида 10 дан ортиқ хусусий контент ишлаб чиқарувчилар томонидан 500 дан ортиқ ўзбек бадиий фильмлари ва сериаллари халқаро харидорлар эътиборига тақдим этилмоқда.

 

Мазкур павильон доирасида ўзбек миллий контентини хорижий телеканаллар ва рақамли платформаларга олиб чиқиш, шунингдек экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, Ўзбекистоннинг ушбу халқаро медиа майдондаги илк миллий павильон билан иштироки мамлакатда контент саноатини ривожлантириш, маҳаллий ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзбек маданий маҳсулотларини глобал бозорга олиб чиқишда муҳим стратегик қадам бўлиб хизмат қилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.