Жаҳон

Эрондан уч нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Россия томонидан кескин вазият фонида 600 дан ортиқ хорижлик Эрон ҳудудидан олиб чиқилган.

Эрондан уч нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

 

Эронда юзага келган кескин вазият фонида Россия томонидан кенг кўламли эвакуация тадбири амалга оширилди. Ушбу жараён доирасида жами 632 нафар шахс хавфсиз ҳудудларга олиб чиқилган. Бу ҳақда Риа новости хабар берди.

 

Эвакуация қилинганлар орасида турли мамлакатлар фуқаролари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Хусусан, уч нафар ўзбекистонлик уюшган гуруҳлар таркибида мамлакат ҳудудидан олиб чиқилган.

 

Маълум қилинишича, эвакуация кучли бомбардимон ва ракета зарбалари фонида ташкил этилган. Жараён давомида тўртта махсус парвоз орқали фуқароларнинг жанговар ҳудуддан хавфсиз чиқиб кетиши таъминланган.

 

Эвакуация қилинганлар орасида Бушеҳр атом электр станцияси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳам бор. Шунингдек, 81 нафар Беларус, 27 нафар Тожикистон фуқаролари, шунингдек Арманистон, Қозоғистон ва Украина фуқаролари ҳам эвакуация қилинган.

 

Расмийларга кўра, эвакуация жараёни минтақадаги хавфсизлик вазиятидан келиб чиқиб амалга оширилган бўлиб, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"