Жаҳон

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Давлат Думаси президентга россияликлар таъқибга учраётган мамлакатларга қўшин киритиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Путинга исталган мамлакатга ҳужум қилиш ваколати берилди

Россия Давлат думаси Россия фуқароларини хорижда ҳимоя қилиш мақсадида мамлакат Қуролли кучларидан фойдаланиш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, президент қарори асосида Россия Қуролли кучлари бўлинмаларидан мамлакат ҳудудидан ташқарида фойдаланиш мумкин бўлади. Ташаббус, аввало, россияликлар чет давлатларда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши ёки жиноий ва бошқа турдаги таъқибларга дучор бўлиши ҳолатларида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Ҳужжат изоҳида қайд этилишича, мазкур механизм Россия иштирокисиз фаолият юритаётган хорижий судлар ёки халқаро органлар қарорлари асосида фуқароларга нисбатан чоралар қўлланилганда ишга туширилиши мумкин. Хусусан, Россия билан халқаро шартномага эга бўлмаган ёки БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига асосланмаган суд қарорлари назарда тутилмоқда.

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Россия президенти мамлакат манфаатларига зид деб ҳисобланган хорижий ёки халқаро қарорлар ва ҳаракатлар юзасидан фуқароларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш ваколатига эга.

 

Давлат думасининг Мудофаа қўмитаси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, у Россия фуқаролари ва ташкилотларини хориждаги ноқонуний босимлардан ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидлади. Қўмита раиси Андрей Картаполовнинг билдиришича, лойиҳа, шунингдек, ташқи майдонда давом этаётган русофобия кайфиятларига қарши туришга ҳам қаратилган.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.