Жаҳон

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

Сергей Лавров икки давлат ташқи босимлардан мустақил равишда энергетика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш имконига эгалигини билдирди.

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

Россия Хитойга энергия етказиб беришни оширишга тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чоршанба куни Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

 

Россия ахборот агентликлари Лавровнинг сўзларига таяниб, Россия президенти Владимир Путиннинг Хитойга кутилаётган ташрифи йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтишини билдирган. “Ведомости” газетаси эса манбаларига таяниб, ушбу ташриф 18 майдан бошланадиган ҳафта давомида амалга оширилишини ёзган.

 

Хитой раҳбари Си Жинпин чоршанба куни Лавров билан учрашиб, Москвага нисбатан дўстона муносабатни тасдиқлади ва Хитой ҳамда Россия ўзаро ишончни мустаҳкамлаши, ҳамкорликни чуқурлаштириши ҳамда бир-бирининг манфаатларини ҳимоя қилиши зарурлигини таъкидлади.

 

Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам саккиз йил ичидаги илк Хитой ташрифи доирасида 14–15 май кунлари Си Жинпин билан учрашиши режалаштирилган.

 

Лавровнинг айтишича, Россия Яқин Шарқдаги инқироз оқибатида юзага келган энергия тақчиллигини қоплаш учун Хитой ва бошқа давлатларга қўшимча энергия етказиб беришни таъминлашга тайёр.

 

“Россия Хитой ва биз билан тенг ҳамда ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик қилаётган бошқа давлатлар дуч келаётган ресурс етишмовчилигини қоплаб бера олади”, — деди вазир.

 

У, шунингдек, Россия ва Хитой АҚШнинг Яқин Шарқдаги можаролар орқали глобал энергия бозорларига таъсир ўтказишга қаратилган ҳаракатларига қарам бўлиб қолмаслик учун етарли имкониятларга эга эканини таъкидлади. 

 

Лавровга кўра, мавжуд, захира ва режалаштирилган қувватлар бундай босимлардан қочиш имконини беради ва бу глобал иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатадиган омиллардан бири ҳисобланади.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.