Жаҳон

Россияга алоқадор хакерлар Украина прокурорларининг электрон почта аккаунтларини бузган — Reuters

Шунга ўхшаш ҳолатлар Руминия, Греция, Болгария ва Сербияда ҳам қайд этилган.

Россияга алоқадор хакерлар Украина прокурорларининг электрон почта аккаунтларини бузган — Reuters

Россияга алоқадор хакерлар Украина прокурорлари ва терговчиларининг 170 дан ортиқ электрон почта аккаунтларини бузган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, хакерлик ҳужумлари 2024 йил сентябридан 2026 йил мартигача давом этган бўлиб, умумий ҳисобда камида 284 та электрон почта аккоунти бузилган. Киберҳужумлар содир бўлгани  хакерлар томонидан тасодифан очиқ қолдирилган сервер орқали британиялик ҳамда америкалик киберхавфсизлик мутахассисларидан иборат Ctrl-Альт-Интел гуруҳи томонидан аниқланган.

 

Таҳлилларга кўра, ҳужумлар асосан Украина ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қаратилган. Хусусан, ҳарбий соҳадаги коррупция ва жосусликка қарши курашувчи махсус прокуратура, Активларни бошқариш агентлиги (АРМА) ҳамда прокурорлар малака ошириш маркази ходимлари нишонга олинган.

 

Жабрланганлар орасида АРМА собиқ раҳбари Ярослава Максименко ҳамда прокурорлар маркази директор ўринбосари Олег Дука бор. Шунингдек, Коррупцияга қарши ихтисослашган прокуратуранинг юқори лавозимли ходимларидан бирининг маълумотлари қўлга киритилгани айтилмоқда.

 

Экспертлар фикрича, хакерлар Украина терговчиларидан олдинда бўлиш ёки юқори мартабали амалдорлар ҳақида муҳим маълумотларни қўлга киритишни мақсад қилган.

 

Мазкур кампания “Fancy Bear” номи билан танилган Россия ҳарбий хакерлик гуруҳига боғланмоқда. Бироқ айрим киберхавфсизлик мутахассислари бу гуруҳнинг бевосита иштирокини тасдиқламаган.

 

Маълумотларга кўра, хакерлик ҳужумлари фақат Украина билан чекланмаган. Руминияда камида 67 та, Грецияда 27 та электрон почта аккаунти бузилган, шунингдек Болгария ва Сербияда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилган.

 

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу ҳодиса Россияга алоқадор кибержосуслик фаолиятининг кенгроқ тизимининг бир қисми бўлиши мумкин.

 

Россия томони хакерлик фаолиятига алоқадорлик ҳақидаги айбловларни рад этиб келмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.