Ўзбекистон

Тошкентда метро поезди эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатланди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Тошкентда метро поезди эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқларда метро поезди вагони эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича “Тошкент метрополитени” расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, 14 апрель куни соат тахминан 12:53 да “Алишер Навоий” метро бекатидан ҳаракатланиши режалаштирилган 34-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар қабул қилингандан сўнг машинист Ш.А. Абилкасимов томонидан эшикларни ёпиш буйруғи берилганига қарамасдан, учинчи вагоннинг биринчи эшиги тўлиқ ёпилмаган.

 

Шунга қарамай, машинист “Ўзбекистон” метро бекати томон ҳаракатни давом эттирган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поезд бекатда тўхтатилиб, йўловчилар туширилган ҳамда ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.

 

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, машинист Ш.А. Абилкасимовга нисбатан қатъий интизомий чора кўрилиши белгиланган.

 

“Тошкент метрополитени” ДУК томонидан йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа ҳисобланашини ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча назорат чоралари кучайтирилаётганини таъкидлаб, келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради.

 

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.