Ўзбекистон

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

Собиқ Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга нисбатан қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилди. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, суд қарори асосида Абдуллаев томонидан давлатга етказилган 200 миллиард сўмдан ортиқ зарар тўлиқ қопланган. Ушбу маблағлар нақд пул шаклида давлат ҳисобига қайтарилгач, унга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, гаров қўллашга қарор қилинган.

 

Бекмурод Абдуллаев илгари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия тизимларида турли масъул лавозимларда ишлаган. У 2021 йил апрель ойида Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

 

2025 йил ноябр ойида у лавозимидан озод этилган. 2026 йил январ ойида эса унга нисбатан давлат харидлари тизимидаги молиявий қонунбузилишлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, мазкур иш доирасида вазирлик тизимидаги давлат харидлари жараёнида 186 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар талон-торож қилинганлиги юзасидан қамоққа олингани маълум қилинган.

 

Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи, Абдуллаев билан бир вақтда ишдан олинган Рустам Турсунов қамоқда қолмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди | Zamon.uz