Жаҳон

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда ҳар йили нишонланадиган Сонгкран фестивали давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашиб, сўнгги уч кун ичида 191 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ушбу давр мобайнида 951 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, 911 киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Энг оғир кўрсаткичлардан бири сифатида байрамнинг биринчи кунидаёқ 51 кишининг ҳаётдан кўз юмгани қайд этилди.

 

Мутахассислар таъкидлашича, ҳалокатларнинг асосий сабаблари тезликни ошириш (тахминан 42 фоиз) ва маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш (27,4 фоиз) билан боғлиқ. Шунингдек, мотоцикл ҳайдовчилари томонидан ҳимоя шлемларидан фойдаланмаслик ҳам жароҳатлар ва ўлим ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлган.

 

Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп 15:01 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида содир бўлган.

 

Расмий статистикалар Таиландни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аъзолари орасида йўл-транспорт ҳодисалари бўйича энг хавфли давлатлар қаторида, 9-ўринда эканини кўрсатади.

 

Сонгкран фестивали Таиланд Янги йили сифатида нишонланади ва одатда миллионлаб одамларнинг ўз туғилган вилоятларига сафар қилиши билан кечади. Байрам “дунёдаги энг катта сув жанги” сифатида ҳам машҳур бўлиб, кўчаларда оммавий сув сепиш анъанаси билан ўтказилади. Бироқ айни шу даврда йўлларда тирбандлик ва хавфли ҳаракатлар кескин ортади.

 

Расмийлар томонидан “етти хавфли кун” деб аталадиган ушбу даврда тезликни ошириш, маст ҳолда ҳайдаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик энг кўп учрайдиган омиллар сифатида қайд этилади.

 

Шу билан бирга, байрам даврида жамоат тартибини бузиш ҳолатлари ҳам қайд этилган. Хусусан, 12 апрель куни етти нафар франциялик сайёҳ йўл ҳаракатига тўсқинлик қилгани ва жамоат тартибини бузганликда гумон қилиниб қўлга олинган. Расмийлар уларнинг Сонгкран пайтидаги тартибсиз хатти-ҳаракатлари бўйича маъмурий чоралар кўрилганини билдирган.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"