Ўзбекистон

Чорвоқда қурилиш чиқиндилари боғлиқ 100 дан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Рейдлар давомида жами 401 тонна турли хил чиқиндилар махсус полигонларга олиб чиқиб кетилган.

Чорвоқда қурилиш чиқиндилари боғлиқ 100 дан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Ўзбекистонда қурилиш чиқиндиларини ноқонуний ташлаш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида республика бўйлаб кенг кўламли ўрганиш ва рейд тадбирларида 100 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Zamon.uz'га хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда қурилиш ишлари ҳажмининг кескин ошиши чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ муаммоларни кучайтирган. Хусусан, Чорвоқ эркин туристик зонасида қурилишлар 2020 йилга нисбатан 10 баробарга кўпайгани натижасида экологик меъёрларга риоя этилмаслик ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда.

 

Қонунчиликка мувофиқ, чиқиндиларни ноқонуний ташлаш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Жумладан, ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1–3 баробари, мансабдор шахсларга эса 10–20 баробари миқдорида жарима қўлланилади. Агар ушбу қоидабузарлик бир йил давомида такрорланса, жарималар миқдори янада оширилади.

 

Қайд этиличича, ҳозирда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Экологик полиция ва маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жойларда текширув ишларини олиб бормоқда. Рейдлар 10 апрелдан бошланган бўлиб, дастлаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ ҳудуди қамраб олинган.

 

Дастлабки натижаларга кўра, 11–13 апрель кунлари давомида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ 102 та ҳолат аниқланган ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шунингдек, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш бўйича 19 та ҳолат қайд этилган.

 

Рейдлар давомида 23 та махсус техника жалб қилиниб, икки ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди. Жами 401 тонна турли хил чиқиндилар махсус полигонларга олиб чиқиб кетилган.

 

Маълум қилинишича, Бўстонлиқ туманида аввал мавжуд бўлган икки чиқинди полигони 2020–2021 йилларда рекультивация қилиниб ёпилган. Ҳозирда ҳудуддаги чиқиндилар Паркент туманидаги полигонга олиб борилмоқда.

 

Назоратни кучайтириш мақсадида Экология миллий қўмитаси томонидан 10 та нуқтада онлайн видеокузатув қурилмалари ўрнатилган, қўшимча равишда яна 40 та локацияда шундай тизимлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

 

Шу билан бирга, республика бўйлаб экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган 10 кунлик тадбир эълон қилинган. Ушбу тадбир доирасида яна 11 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.

 

custom img

“Хизмат кўрсатган” футболчилар билан хайрлашиш вақти келди” — Алишер Қодиров

Депутат Ўзбекистон терма жамоаси таркибини янгилаш ва кейинги жаҳон чемпионати саралашига мўлжалланган жамоани шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Андижондаги 1980 йилларда қурилган магистраль сув тармоғи янгиланади

Саида Мирзиёева Андижондаги муаммолар ва сув таъминоти масаласини муҳокама қилди.

custom img

Президент Андижондаги халқаро маданий тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Андижоннинг “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” мақомини Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва халқаро нуфузининг эътирофи деб атади.

custom img

“Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар чўзилмаслиги керак” — Саида Мирзиёева

Андижон вилоятидаги бир қатор ижтимоий объектлар, жумладан, Олтинкўлдаги “Кўмакай” оилавий поликлиникаси, 9-сонли боғча ва 36-сонли мактаб янгиланади.

custom img

Ўзбекистон циркуляр иқтисодиёт ва атроф-муҳит бошқаруви бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Циркуляр иқтисодиёт ривожида Ўзбекистон ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси ҳамкорлигида қатор ташаббуслар илгари сурилди.

custom img

Фарғона вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Эпицентр Қувасой шаҳри бўлган. Зилзила Андижон вилоятида ҳам сезилган.

custom img

"Бунёдкор" стадионида катта тартибсизлик юз берди: жабрланганлар бор

Ўзбекистон-Португалия ўйинини кўргани борганлар кўрсатмаларга риоя қилмай, стадионга киришга уринган ва катта тирбандлик юзага келган.

custom img

Рақобат қўмитаси дори воситалари рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди

Айрим дори воситалари рекламаларида “энг самарали”, “энг хавфсиз”, “кафолатланган натижа” ёки “ножўя таъсирлари мавжуд эмас” каби истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган иборалар қўлланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"