Ўзбекистон

Андижонда аёл эрига нотўғри укол қилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Қайд этилишича, жалақудуқлик аёл тиббиёт коллежини қизил дипломга тамомлаб, оила аъзоларига тиббий муолажалар кўрсатиб келган. Шамоллаган турмуш ўртоғига антибиотик қўллаганидан кейин унинг тили орқага кетиб қолган.

Андижонда аёл эрига нотўғри укол қилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Андижонда эркак нотўғри “укол” оқибатида вафот этди. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

 

 

 

Суд ҳукмига кўра, 2000 йилда туғилган аёл 2018 йилда туман тиббиёт коллежини аъло баҳоларга битирган. 2023 йилда оила қурган, қариндошлари бетоб бўлганда ўзи укол қилиб келган. 2025 йил 21июн куни унинг турмуш ўртоғи шамоллаб қолгани ва соғаймаётганини айтиб укол қилишни сўраган.

 

“Даволаниш мақсадида “Seftriaksion sulbaktam” номли укол олиб келди. Ундан бу дори воситасини илгари олган ёки олмаганини сўраганимда олганлигини айтди.  Шу сабабли 1 мг антибиотик “Sulbaktam” воситасини турмуш ўртоғимнинг мушаги орасига юбордим, бироз вақтдан сўнг, у ташқарига чиқиб кетиб мазаси бўлмаётганини айтиб мени чақирди. Шу вақтда унинг олдига чиқдим, “103” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб навбатчи шифокорга улаб беришини айтдим, лекин улар жавоб бермади”- деган аёл судда.

 

Шундан сўнг, аёл эрининг тили орқага кетаётганини кўрган, қайнакаси уни қошиқ ёрдамида ушлаб турган ҳамда ўзининг машинасида тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борган. Аёл ёш боласи борлиги учун уйда қолган. Бироздан кейин қайнакасига қўнғироқ қилиб, эрининг аҳволини сўраганда, у жонлантириш бўлимида вафот этганини билдирган. 

 

Судда марҳумнинг отаси ҳам кўрсатма бериб, ўғли шамоллаб қолгани, 2-3 кун ичида соғаймагани туфайли антибиотик олиб келганини айтди.

 

“21 июн соат 23:10 ларда келиним дори воситасининг таъсирини кўриш учун уни мушак орасига жўнатди, 23:20 ларда ўғлим қизиб кетаётганини айтиб чақирганини эшитдим, унинг олдига чиққанимда,  ҳушсиз ҳолатда ётганлигини кўрдим, яна бир ўғлим билан уни тиббиёт бирлашмасига олиб бордик. Шифокорлар ўғлимни жонлантириш бўлимига олганда, унинг қон босими “0” га тушиб қолганлигини айтишди, у соат 00:30 ларда вафот этди. Ушбу ҳолатда келиним қасддан бундай иш қилмади, антибиотик воситаси акс таъсир қилиши натижасида ўғлим вафот этди, келинимга нисбатан даъвом йўқ, унга енгиллик сўрайман” деган марҳумнинг отаси.

 

Суд тиббий экспертизасининг 2025 йил 20 июл кунги хулосасида “Seftriaksion sulbaktam”ни чап думба соҳасидан инекция қилишда юзага келган анафилактик шок натижасида  марҳумда  ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, юрак эпикарди ва ўпка плевраси остида кўплаб нуқтасимон қон қуйилишлар аниқланган.  2026 йил 30 январдаги хулосада эса ўлим  ҳолати инекция қилинган дори воситасининг ножўя таъсири натижасида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

 

ЖИБ Жалақудуқ туман суди 2026 йил 2 мартдаги ҳукми билан судланувчи аёлни Жиноят Кодексининг 102-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топди ва 70-моддага асосан уни жазодан озод қилди.

 

Биргина эҳтиётсизлик ортидан жалақудуқлик аёлнинг фарзанди отасиз ўсадиган бўлди. Ҳа, бу ҳаммани юрагини эзади. Лекин бундан хулоса чиқаришимиз, ўзимизни-ўзимиз даволашга уринмаслигимиз керак. Шу ўринда, шифохоналарда нотўғри муолажа оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилаётганини ҳам ҳисобга олсак, бу фақат бизнинг эмас, балки тизимнинг муаммосидир.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Андижонда аёл эрига нотўғри укол қилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди | Zamon.uz