Жаҳон

Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини B1 даражада билиш талаб қилинмоқда

Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини B1 даражада билиш талаб қилинмоқда

Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилмоқда. Эндиликда аризачилардан қозоқ тилини камида B1 даражада билиш талаб этилади.

 

DW хабарига кўра, 13 апрелдан бошлаб мамлакатга кўчиб келган айрим хорижий фуқаролар, жумладан Россия ва Украина фуқаролари ҳамда хорижда яшаб келган этник қозоқлар яшаш рухсатномаси учун ариза топширишда рад жавобларини ола бошлаган. 

 

Релокантлар орасида мажбурий тил тести жорий этилгани ва кўпчилик ундан ўта олмагани ҳақида хабарлар тарқалган. Аввал А1 даража талаб қилинган бўлса, амалда талаблар кучайтирилгани айтилмоқда.

 

Расмий даражада бу ўзгаришлар ҳали тўлиқ эълон қилинмаган. Олмаота миграция хизмати вазиятга изоҳ бермаган, бироқ ҳозирда Астанада тегишли маслаҳатлашувлар олиб борилаётганини билдирган.

 

Манбаларга кўра, миграция сиёсатидаги янгиликлар доирасида яшаш рухсатномасини бериш ваколати Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига ўтказилган. 

 

Шунингдек, 13 февралдан бошлаб “рақамли баҳолаш” тизими жорий этилиб, у орқали аризачиларнинг тўловга қобилияти ва ишончлилиги баҳоланмоқда. Ушбу тизим барча хорижликлар учун мажбурий бўлиб, биринчи босқичда қозоқ тилидан B1 даражасида тест топшириш талаб этилади.

 

Бундан ташқари, номзодларнинг оила таркиби, таълим даражаси, иш тажрибаси, касбий кўникмалари, соғлиғи ва Қозоғистонда қариндошлари бор-йўқлиги ҳам ўрганилади. Аввалгидек, мамлакат иқтисодиёти учун муҳим бўлган мутахассисларга устуворлик берилади.

 

Янги тартибга кўра, аризалар фақат ҳукумат томонидан белгиланган еттита устувор ҳудудда қабул қилинади. Улар қаторига Ақмола вилоятининг айрим туманлари, Абай, Шарқий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Улйтау киради. Миллионлик шаҳарлар — Олмаота, Астана ва Чимкент — ушбу рўйхатга киритилмаган ва амалда яшаш русатномаси олувчилар учун ёпилмоқда.

 

Шунингдек, аризачилар маҳаллий ижро органларида суҳбатдан ўтиши лозим. Баҳолаш тизимининг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган шахсларгина миграция хизматига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берувчи билдиришнома олади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги қоидалар барча хорижий фуқароларга — Марказий Осиё давлатлари вакиллари ва Хитой фуқароларига ҳам бирдек татбиқ этилади. Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.