Ўзбекистон

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимида “Эрта аралашув” ва янги парвариш хизматлари жорий этилади

18 ёшдан катта чуқур ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларни парвариш қилаётган ота-оналар учун ҳар ойлик нафақа жорий этилади.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимида “Эрта аралашув” ва янги парвариш хизматлари жорий этилади

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилган тақдимот билан танишди.

 

Тақдимотда сўнгги йилларда ижтимоий ҳимоя тизимини янги босқичга олиб чиқиш, эҳтиёжманд фуқароларга давлат кўмагини манзилли ва шаффоф тарзда етказиш, хизматларни рақамлаштириш ҳамда уларни проактив шаклда тақдим этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари таҳлил қилинди.

 

Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар, ўзга парваришига муҳтож фуқаролар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган оилалар, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Тақдимотда 2026 йилдан бошлаб ижтимоий хизматлар тизимида бир қатор янги механизмлар жорий этилиши белгиланди. Жумладан, 0–3 ёшдаги ривожланишида нуқсон аниқланган болалар учун “Эрта аралашув” хизмати йўлга қўйилади. Ушбу хизмат доирасида махсус педагоглар ва мутахассислар томонидан коррекцион-педагогик ёрдам, нутқ ва жисмоний ривожлантириш машғулотлари ташкил этилади.

 

Шунингдек, руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун “Янги кун” кундузги парвариш хизмати, уй шароитида қараб туриш, «Мадад» уйлари ҳамда қисқа муддатли “ижтимоий таътил” хизмати жорий этилади. Мазкур хизматлар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиб, нодавлат сектор ҳам кенг жалб қилинади.

 

2026 йилдан 8300 нафаргача руҳий саломатликда бузилиши бўлган шахсни янги хизматлар билан қамраб олиш, 600 тагача нодавлат ташкилот ва тадбиркорни соҳага жалб этиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, 18 ёшдан катта чуқур ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларни парвариш қилаётган ота-оналар учун ҳар ойлик нафақа жорий этилади. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ваколатлари кенгайтирилиб, васийлик ва ҳомийлик тизими устидан мониторинг кучайтирилади.

 

«Мурувват» интернат уйлари босқичма-босқич «Ғамхўрлик» марказларига айлантирилиб, уларда ижтимоий мослашув, касбий ва ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган янги ёндашув жорий этилади.

 

Шунингдек, ногиронлик асосида камситишга қарши жавобгарликни кучайтириш, ижтимоий хизматларни ягона реестр орқали манзилли тақдим этиш, айрим тоифалар учун транспорт имтиёзларини кенгайтириш ҳамда зўравонликдан жабрланган аёлларни бандлик тизимига тезкор жалб этиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди.

 

Тақдимот якунида давлат раҳбари ижтимоий ҳимоя тизимидаги янги ташаббусларни маъқуллаб, тегишли қонун ҳужжатларини имзолади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимида “Эрта аралашув” ва янги парвариш хизматлари жорий этилади | Zamon.uz