Жаҳон

Эрон Ҳормуз бўғозини яна ёпди

АҚШ Эрон портларига нисбатан босим чораларини сақлаб қолган.

Эрон Ҳормуз бўғозини яна ёпди

 

Эрон расмийлари Ҳормуз бўғози яна мамлакат қуролли кучларининг қатъий назорати остига олинганини маълум қилди.

 

Associated Press агентлиги хабарига кўра, Эрон Бирлашган кучлар қўмондонлиги АҚШ томонидан Эрон портларига нисбатан блокада давом этаётган шароитда Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш ҳаракатларига чекловлар қўйилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Баёнотда таъкидланишича, агар Қўшма Штатлар Эрон портларига босим сиёсатини давом эттирса, бўғоз орқали халқаро транзит ҳаракатига тўсқинлик қилиниши эҳтимоли мавжуд.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон портларига нисбатан блокада сақланиб қолишини ва бу чоралар Теҳроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришилгунга қадар давом этишини билдирган эди.

 

17 апрель куни Эрон Ҳормуз бўғозини тижорат кемалари учун очаётганини маълум қилган эди. Ўша пайтда расмий Теҳрон бу қарорни минтақадаги сулҳ жараёнлари билан изоҳлаган ва бўғоз сулҳ давомида очиқ бўлишини билдирган.

 

Ҳормуз бўғози глобал нефть етказиб бериш йўналишларининг энг муҳим стратегик нуқталаридан бири ҳисобланади. Шу боис ундаги ҳар қандай чеклов халқаро энергетика бозорларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон Ҳормуз бўғозини яна ёпди | Zamon.uz