Жаҳон

Исроил ва Ливан ўртасида сулҳ тузилди: Нетаняху яна нимадан норози?

Исроил ва Ливан ўртасидаги 10 кунлик оташкесимни тўхтатиш учун сулҳга эришилди. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз боʼғози барча учун очиқ эканлигини маълум қилди. Эммануэл Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Кир Саармер бошчилигида Францияда 30-40 давлат иштирокида Ҳормуз бўғози бўйича АҚШсиз ўтказилган йиғилиш ўтказилди. Яқин Яқин Шарқда сўнгги кунларда рўй берган воқеалар тафсилоти.

Исроил ва Ливан ўртасида сулҳ тузилди: Нетаняху яна нимадан норози?

 

Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ

 

17 апрель куни Ливан ва Исроил ўртасида 10 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳга эришилди ва ўша кундан бошлаб кучга кирди. Бенямин Нетаняху сулҳга рози бўлган, бироқ “Ҳизбуллоҳга қарши амалиётни якунланган деб ҳисобламаслигини маълум қилди.

 

“Сизга ростини айтаман: биз бу ишни ҳали тугатганимиз йўқ. Биз сақланиб қолаётган ракета ва дронлар хавфига нисбатан яна баъзи ишларни режалаштиряпмиз, бу ҳақдаги тафсилотларга тўхталиб ўтирмайман”, — деган у.

 

Ҳизбуллоҳ сиёсатчилари 10 кунлик сулҳга “эҳтиёткорлик билан содиқлик”ни тасдиқладилар, бу сулҳ биринчи кунидаёқ амал қилаётгандек туюлди. Чунки Ливан жанубида ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган ливанликлар ўз уйларига қайта бошлади. Таҳлилчилар сулҳ АҚШ-Эрон тинчлик музокараларидаги тўсиқни олиб ташлаши мумкинлигини айтишмоқда.

 

Ўт очишни тўхтатиш 24 соатлик муддатга яқинлашаётган бир пайтда, Ливандаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарварлик кучлари Исроилнинг жанубдаги ҳаво ҳужумлари тўхтаганини ва Ливан ҳудудидан Исроилга ҳеч қандай снарядлар отилмаганини маълум қилди.

 

Исроил мудофаа вазири Исроил Катснинг сўзларига кўра, Ливандаги қуруқликдаги амалиётлар ва гуруҳга берилган зарбалар туфайли кўплаб натижалар қайд этилди, бироқ мақсадларга тўлиқ эришилмади.

 

“Хавфсизлик зонаси ва Литан дарёси чизиғи орасидаги ҳудуд ҳозирда бизнинг назоратимизда, аммо у ҳали террорчилар ва қуроллардан тўлиқ тозаланмаган”, деди вазир.

 

Унинг таъкидлашича, ушбу ҳудудни тозалаш ишлари ёки дипломатик йўл билан, ёки сулҳ тугагач, ҳарбийлар томонидан амалга оширилади.

 

“Агар жанглар қайта бошланса, хавфсизлик зонасига қайтган аҳоли яна эвакуация қилиниши керак бўлади. Бу ҳарбий вазифани тўлиқ бажариш учун зарур бўлади”, деди у.

 

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган сулҳ тафсилотларига кўра, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Яъни, кутилаётган ёки давом этаётган ҳужумларнинг олдини олиш учун “Ҳизбуллоҳ”га зарба беришда давом этиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Исроил чегарада ўзи ўрнатган 10 километрлик хавфсизлик зонасини сақлаб туради. Исроил Катснинг айтишича, бу зонада аҳоли яшамайди ва у ерда “террорчилар инфратузилмаси”ни, жумладан, базага айланган қишлоқлардаги уйларни вайрон қилиш давом этади.

 

Сулҳ шартларига кўра, Ливан ҳукумати халқаро ҳамжамият кўмагида “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилга ҳужум қилишига йўл қўймаслик учун аниқ чоралар кўриши лозим.

 

Францияда АҚШсиз дунё давлатлари музокарага тўпланди

 

Франция ва Буюк Британия бошчилигида Ҳормуз бўғозини ҳимоя қилиш учун кўп миллатли денгиз кучларини тузиш учун бир қанча давлатларни ўз атрофида бирлаштирмоқда. Энг қизиқ жойи бу музокараларга АҚШ таклиф қилинмаган.

 

Учрашув жума куни Париждаги Елисей президентлик саройида бўлиб ўтган, унга Франция президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер раислик қилмоқда, унга 30-40 га яқин давлат шахсан ёки видеоконференция орқали иштирок этган.

 

Германия канцлери Фридрих Мертс ва Италия бош вазири Гиоргиа Мелони ҳам шахсан иштирок этмоқда, аммо иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати ошкор қилинмади.

 

Музокаралар расман Ҳормуз бўғози денгиз навигация эркинлиги ташаббуси деб номланган нарсага қаратилади, бу АҚШ-Исроил урушида Эронга қарши узоқ муддатли сулҳ тузилгандан сўнг сув йўли орқали эркин ўтишни тиклашга қаратилган мудофаа миссияси.

 

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни уруш бошлаганидан кейин Эрон блокада жорий этганидан бери бўғоз ёпилди. Дунё нефтининг бешдан бир қисми одатда бу бўғоз орқали ўтади. Ўшандан бери АҚШ Эрон портларига ўз блокадасини жорий қилиш орқали вазиятни янада оғирлаштирди.

 

Европа етакчилари давом этаётган ёпилиш истеъмолчиларни юқори инфляция, озиқ-овқат танқислиги ва реактив ёқилғи таъминоти камайиб бораётгани сабабли рейсларнинг бекор қилиниши билан таҳдид қилаётгани ҳақида огоҳлантирдилар.  Маълумотларга кўра, Блокадада қолиб кетган юзлаб кемаларда 20 000 дан ортиқ денгизчи қамалиб қолган.

 

Ҳормуз бўғози барча учун “очиқ”!

 

Эрон Исроил-Ливан ўртасидаги сулҳ тузилган пайтда “барча тижорат кемалари учун Ҳормуз бўғози орқали ўтиш” очиқ эканлигини маълум қилди.

 

Эрон Ҳормуз бўғози барча тижорат кемалари учун “тўлиқ очиқ” эканлигини ва Исроил-Ливан оташкесимида ҳам шундайлигича қолишини айтди, чунки Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп АҚШ-Исроил ўртасидаги Эронга қарши урушни тугатиш бўйича келишувга “жуда яқин” эканлигини айтди.

 

Ливандаги сулҳга мувофиқ, барча тижорат кемаларининг Ҳормуз бўғози орқали ўтиши сулҳнинг қолган муддати давомида тўлиқ очиқ деб эълон қилинди”, - деди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи жума куни Х нашрида эълон қилган постида.

 

Ароқчининг қўшимча қилишича, кемаларнинг бўғоздан ўтиши Эрон Портлар ва Денгиз Ташкилоти томонидан аллақачон эълон қилинганидек, мувофиқлаштирилган йўналиш бўйича амалга оширилади.

 

Ароқчининг эълонидан сўнг, нефть нархи бир баррель учун 90 доллардан пастга тушди. Халқаро Брент нефтининг фючерслари бир баррель учун 87,94 долларга тушди, бу ўша куни 11,5 фоизга пасайишдир. АҚШ нефти ҳам шунга ўхшаш миқдорда пасайиб, бир баррель учун 83,33 долларга тушди.

 

Трамп ижтимоий тармоқлардаги постида бўғоз “тўлиқ очиқ ва бизнес ва тўлиқ ўтиш учун тайёр” эканлигини тасдиқлади, аммо у АҚШнинг Эронга қарши денгиз блокадаси Эрон урушни тугатиш бўйича АҚШ билан келишувга эришмагунча “тўлиқ кучда” қолишини қўшимча қилди.

 

У алоҳида постда Эрон “Ҳормуз бўғозини бошқа ҳеч қачон ёпмасликка” рози бўлганини айтди.

 

“У энди дунёга қарши қурол сифатида ишлатилмайди!”, дея қўшимча қилди у.

 

Эроннинг юқори лавозимли ҳарбий амалдори давлат оммавий ахборот воситаларига бўғоздан фақат ноҳарбий кемаларга Эрон Ислом инқилоби гвардияси корпуси денгиз флотининг рухсати билан ўтишга рухсат берилишини айтди.

 

28 февралда бошланган АҚШ-Исроил уруши 3000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Можаро натижасида Эрон дунё нефть ва суюлтирилган табиий газнинг бешдан бир қисми транзит қилинадиган Ҳормуз бўғози орқали транспорт қатновини тўсиб қўйди.

 

Якшанба куни Покистонда бўлиб ўтган АҚШ-Эрон музокаралари муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, АҚШ Эроннинг Ҳормуз бўғози ва Форс кўрфазидаги портларини блокировка қилишни давом эттирмоқда.

 

Яқин Шарқдаги воқеалар ривожини Замон.узъда кузатишда давом этинг.

 

custom img

АҚШ ва Эрон учрашуви 20 апрель куни ўтиши мумкин

Учрашув ҳозирча расман тасдиқланмаган.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини яна ёпди

АҚШ Эрон портларига нисбатан босим чораларини сақлаб қолган.

custom img

Россияга кираётган ва ундан чиқаётган шахсларнинг гаджетлари текширилиши мумкин

Талабларга риоя этмаганлар жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига тортилади.

custom img

Трамп Кубада янги операция бошлаши мумкин

АҚШ президенти Кубада яқин орада “янги тонг” бошланиши мумкинлигини билдирди.

custom img

Трамп бир соатда етти марта ёлғон гапирди — Эрон парламенти спикери

Ғолибаф АҚШ блокадаси давом этса, Ҳормуз бўғози “очиқ қолмаслигини” билдирди.

custom img

Путин Европада уруш бошлаши мумкин — The Washington Post

Таҳлилчилар Россия–Украина уруши фонида Европага нисбатан янги эскалация эҳтимоли сақланиб қолаётганини таъкидламоқда.

custom img

Истанбулда Туркий давлатлар парламентининг биринчи норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси иштирок этди.

custom img

Ливан Президенти мамлакат энди урушларда пиёда ролида эмаслигини айтди

Жозеф Аун мамлакат энди "ҳеч кимнинг уруш майдони" бўлмаслигини ва Исроил билан сулҳ доимий келишувлар устида ишлашга олиб келиши кераклигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"