Жаҳон

Истанбулда Туркий давлатлар парламентининг биринчи норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси иштирок этди.

Истанбулда Туркий давлатлар парламентининг биринчи норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар парламенти раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, учрашув чоғида Туркий давлатлар ташкилоти доирасида давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган самарали ҳамкорлик натижасида иқтисодий ривожланиш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда маданий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қатор ташаббуслар амалга оширилаётгани қайд қилинди.

 

Иштирокчилар парламентларнинг ушбу жараёндаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, қонунчилик базасини такомиллаштириш, қабул қилинган қарорлар ижроси устидан нуфузли парламент назоратини таъминлаш орқали ҳамкорликни янада кучайтиришда парламентлар муҳим ўрин тутаётгани ҳамда халқ вакиллик органлари сифатида ушбу жараёнларни рағбатлантириш ва барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим институт сифатида намоён бўлаётгани таъкидланди.

 

Ўзбекистон томони туркий давлатлар ўртасида парламентлараро мулоқотни янада ривожлантириш, қонунчилик фаолиятини мувофиқлаштириш, таълим, фан, маданият ва иқтисодий ҳамкорлик соҳаларида қўшма ташаббусларни илгари суриш ҳамда илғор тажрибалар билан ўзаро ўртоқлашишга тайёр эканини билдирди.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.