Ўзбекистон

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 14 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг 17 апрель кунги қарорида белгиланган.

 

Қарорга кўра, маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. Улар марказий кўчаларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослашган бошқарма ҳамда туман ободонлаштириш бошқармалари орқали йўналтирилади.

 

Ажратилган маблағлар пойтахтнинг барча туманлари ўртасида тенг тақсимланади. Жумладан, Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Олмазор, Шайхонтоҳур, Яшнобод, Чилонзор, Учтепа, Юнусобод, Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларининг ҳар бирига 1 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, марказий кўчаларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослашган бошқарма учун қўшимча 2 миллиард сўм йўналтирилади.

 

Ҳужжатда ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда бажарилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ва ҳокимликка мунтазам ҳисобот бериб бориш белгиланган. Молиялаштириш ва назорат ишлари тегишли идоралар зиммасига юклатилган.

 

Қарор ижроси устидан назорат пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов зиммасига юклатилган.

 

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

custom img

Қорақалпоғистонни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади

Амалий дастурга йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислигига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик лойиҳаси ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"