Ўзбекистон

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

 

Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан, мамлакатда маданият ва санъат соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида очиқ мулоқот ва учрашувлар мавсуми бошланмоқда.

 

Мазкур учрашувлар Президент Администрацияси вакиллари, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида 2026 йил 20–25 апрель кунлари тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади.

 

Очиқ мулоқотлар кино ва анимация, театр ва цирк, эстрада, рақс, адабиёт, блогерлик, музейлар, археология, тасвирий ва амалий санъат, маданият таълими, болалар контенти ҳамда бошқа муҳим йўналишларни қамраб олади.

 

Учрашувлар давомида соҳадаги мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилинади, амалий таклиф ва ташаббуслар қабул қилинади, маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилган янги ғоялар кўриб чиқилади.

 

Энг долзарб ва амалий аҳамиятга эга таклифлар муаллифлари давлат раҳбари иштирокида ўтказиладиган йиғилишга таклиф этилади.

 

Ташкилотчилар барча ижодкорлар, мутахассислар, тадбиркорлар ҳамда ташаббускор ёшларни фаол иштирок этишга чақирди. Иштирок этиш учун олдиндан махсус бот (@mv_ochiqmuloqot_bot) орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади | Zamon.uz