Жаҳон

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

Теҳрон бу ҳолатни қароқчилик деб атаб, жавоб қайтаришини маълум қилди.

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳормуз бўғози яқинида Эрон байроғи остидаги юк кемаси қўлга олинганини маълум қилди

 

Расмий Вашингтонга кўра, кема АҚШ томонидан жорий этилган денгиз блокадасини бузиб ўтишга уринган.

 

Трампнинг билдиришича, "Тоуска" номли кема Уммон қўлтиғида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари эсминеци томонидан тўхташга чақирилган, бироқ экипаж буйруққа бўйсунмаган. Шундан сўнг кема двигатель қисми зарарланган ва АҚШ денгиз пиёдалари томонидан назоратга олинган. Ҳозирда кема борти текширилмоқда.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, кема Эроннинг Бандар-Аббос портига йўл олган бўлиб, олти соат давомида берилган огоҳлантиришларга амал қилмаган.

 

Эрон томони эса воқеани кескин қоралади. Мамлакатнинг олий ҳарбий қўмондонлиги АҚШни аввал эришилган сулҳни бузишда айблаб, бу ҳаракатни “қуролли денгиз босқинчилиги” деб атади. Хотам ал-Анбия қўмондонлиги вакилига кўра, Теҳрон яқин орада жавоб чораларини кўради.

 

Мазкур ҳодиса Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида юз бермоқда. Ушбу ҳудуд орқали дунё нефтининг қарийб бешдан бир қисми ташилади. 

 

АҚШ 13 апрелдан буён Эрон портларига йўналган кемаларга нисбатан блокада жорий қилган.

 

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағер Ғолибаф блокада бекор қилинмагунча бўғоз орқали эркин ҳаракат бўлмаслигини таъкидлади.

 

Аввалроқ Эрон Ливандаги Ҳизбуллоҳ билан боғлиқ ҳудуддаги 10 кунлик сулҳ фонида бўғоз қайта очилганини билдирган эди. Бироқ АҚШ блокадаси сақланиб қолаётгани сабабли чекловлар давом этмоқда.

 

Шу билан бирга, АҚШ музокарачиларининг Исломободда Эрон билан эҳтимолий музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Бу эса қисқа муддатли сулҳни узайтириш эҳтимолини оширганди. Бироқ Эрон давлат ОАВлари Теҳрон музокараларнинг навбатдаги босқичига ҳали розилик бермаганини ёзмоқда.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"