Ўзбекистон

Golden House устидан ўрганиш бошланди: Истеъмолчиларга 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

2025-2026 йилларда Рақобат қўмитасига мазкур қурилиш компанияси устидан 70 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

Golden House устидан ўрганиш бошланди: Истеъмолчиларга 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

“GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP” МЧЖ фаолияти устидан ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда истеъмолчилар фойдасига 1 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Рақобат қўмитасига 2025 -2026 йилларда “GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP” МЧЖнинг фаолияти  юзасидан жами 74 та шикоят келиб тушган.

 

Қўмита аралашувидан сўнг, ушбу шикоятлардан 54 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида ўзаро келишув битими имзоланиши ёки низоларни судгача медиация йўли билан ҳал этилиши натижасида ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 1 млрд 128 млн 669 минг сўм миқдорда пул маблағлари қайта ҳисоблаб берилган.

 

2025 йилда компаниядан норози бўлган 40 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 35 таси (87 фоизи) ижобий ҳал этилган. Шундан 31 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида келишув орқали бартараф этилган, яна 4 ҳолатда фуқаролар фойдасига жами 1 128 669 635 сўм миқдорда пул қайтарилган.

 

Шунга қарамай, 2026 йилнинг 1-чораги давомида мазкур қурувчи корхона фаолиятидан норози бўлиб 34 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган. Булардан 19 таси  (56 фоизи) қаноатлантирилган бўлса, 5 та ҳолатда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб ва 10 та мурожаат юзасидан ваколатли ташкилотни хабардор этган ҳолда текширув тайинланган.

 

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда ҳам айни қурилиш компанияси ва умуман соҳа бўйича шикоятлар ортиб бораётганини қайд этди. Шу муносабат билан барча қурувчиларга истеъмолчилар билан шартнома тузишда аниқ ва реал муддатларни белгилаш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларни чекламаслик бўйича огоҳлантириш берилди.

 

Қўмита, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ, давлат истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаган ҳолда тадбиркорлик эркинлигини кафолатлашини эслатди.

 

Маълумотларга кўра, Рақобат қўмитасига 2023 йил 19 мингта, 2024 йилда 28 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилга келиб қарийб 54 мингга етгани кузатилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Golden House устидан ўрганиш бошланди: Истеъмолчиларга 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди | Zamon.uz