Ўзбекистон

“Долзарб 100 кунлик” дастури: “Ўзбекнефтгаз” илк натижаларни эълон қилди

Дастури доирасида молиявий барқарорлик, модернизация ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича муҳим натижаларга эришилгани маълум қилинди.

“Долзарб 100 кунлик” дастури: “Ўзбекнефтгаз” илк натижаларни эълон қилди

 

Оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар иштирокида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2026 йилнинг биринчи чораги якунлари ва “Долзарб 100 кунлик” дастури доирасида эришилган натижаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

Унда Бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари Суҳроб Ҳамроев, қайта ишлаш бўйича ўринбосари Аброржон Худойберганов ҳамда Бош геолог Нодирбек Муҳиддинов иштирок этди.

 

Таъкидланганидек, дастур доирасида молиявий барқарорликни таъминлаш, харажатларни оптималлаштириш ва маблағларни устувор ишлаб чиқариш йўналишларига йўналтириш бўйича тизимли чоралар кўрилди.

 

Натижада, жорий йилнинг дастлабки чорагидаёқ қисқартирилган харажатлар ва иқтисодий самарадорлик ҳажми 2,5 триллион сўмни ташкил этди. Товар-моддий ресурслар нархларини пасайтириш, дебитор қарздорликларни ундириш ҳамда тўғридан-тўғри музокаралар натижасида қўшимча 1,8 триллион сўм маблағ тежалди.

 

Соҳага оид бўлмаган активларни тасарруфдан чиқариш ҳисобига сақлаш харажатлари 30 миллиард сўмга камайтирилди. Қурилиш ва бурғилаш лойиҳаларини оптималлаштириш орқали эса 438 миллиард сўм тежалди.

 

2026 йилда геология-қидирув ишлари янги босқичга олиб чиқилди. Республика бўйича жами 10 минг квадрат километр майдонда 3Д сейсмик тадқиқотлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўпдир.

 

Ер қаъридан самарали фойдаланиш мақсадида 42 та инвестиция блоки бўйича рухсатномалар олинди.

 

Жорий йилда «Ўзбекнефтгаз» тарихидаги энг катта бурғилаш ҳажми режалаштирилган. Умумий ҳисобда 102 та қудуқ бурғиланиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 57 таси излов-қидирув, 45 таси ишлатиш қудуқларидир.

 

Йил бошидан буён 16 та қудуқдан саноат миқёсида газ оқими олинди, Қорақалпоғистонда эса 3 та янги кон топилди. Бундан ташқари, 29 та қудуқ таъмирланди.

 

Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари барча асосий йўналишларда режадан юқори бажарилди. Жумладан:

  • тозаланган табиий газ — 4,789 млрд куб метр
  • газ конденсати — 141,3 минг тонна
  • суюлтирилган газ — 152,9 минг тонна
  • олтингугурт — 48 минг тонна
  • полиетилен — 36,1 минг тонна

 

Шунингдек, “Узбекистан ГТЛ” заводида синтетик нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 169 фоизга ошди.

 

Компания инвестиция сиёсатини янгича ёндашув асосида қайта кўриб чиқмоқда. Хитойнинг СНПС, БГП, ХИБУ, Шандонг Молонг ва Ҳенгянг Валин компаниялари билан геология, бурғилаш ва техник таъминот бўйича ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

«Ўзбекнефтгаз» АЖда ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, меҳнат шароитларини яхшилаш ва малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

 

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.