Ўзбекистон

Россия Ўзбекистонга илк миллий космонавтни тайёрлашда ёрдам беради

Россия Ҳукумати Ўзбекистоннинг космик соҳадаги режаларини қўллаб-қувватлашини ва бу йўналишда ўз тажрибасини тақдим этишга тайёр эканини маълум қилди.

Россия Ўзбекистонга илк миллий космонавтни тайёрлашда ёрдам беради

 

Россия Ўзбекистоннинг биринчи миллий космонавтини тайёрлаш, уни Ер орбитасига юбориш ҳамда мамлакатнинг илк сунъий йўлдошини космосга учириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров журналистларга берган баёнотида маълум қилди дейди ТАСС.

 

Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йил охирида биринчи миллий космонавтни тайёрлаш, уни паст Ер орбитасига юбориш ва илк сунъий йўлдошни учириш бўйича йирик мақсадлар белгиланган.

 

Денис Мантуров Ўзбекистон Россиянинг стратегик ҳамкори эканини қайд этиб, ушбу режаларни Москва томони олқишлаши ҳамда уларни амалга оширишда мавжуд тажриба ва илмий-техник салоҳиятни сафарбар этишга тайёр эканини таъкидлаган.

 

Шунингдек, у Россия ҳозирда МДҲ, Осиё, Африка ва Яқин Шарқнинг бир қатор давлатлари билан космонавтларни бошқариладиган парвозларга тайёрлаш, алоқа йўлдошлари ҳамда Ерни масофадан зондлаш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Россия Ўзбекистонга илк миллий космонавтни тайёрлашда ёрдам беради | Zamon.uz