Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти ЖССТ бош директорини қабул қилди

Учрашувда бир қатор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма тадбир ва тадқиқотлар ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Президенти ЖССТ бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебреесусни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, ушбу ташкилот билан миллий соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Кейинги йилларда ЖССТ билан ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар ташкилотнинг эксперт-маслаҳат кўмаги ҳамда унинг халқаро стандартлари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

 

Ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор стратегик ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Малакали тиббиёт ходимлари тайёрланмоқда, бирламчи тиббий-санитар ёрдам, диагностика ва касалликлар профилактикаси тизимлари такомиллаштирилмоқда, давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилмоқда.

 

 

ЖССТ бош директори Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, аҳолининг тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, умр кўриш давомийлигини узайтириш, оналар ўлимини камайтириш ва рақамли тиббиётни ривожлантириш борасида эришилган салмоқли натижаларни алоҳида эътироф этди.

 

 

Учрашув якунида фармацевтика соҳасини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш каби устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда қўшма тадбир ва тадқиқотлар ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.