Ўзбекистон

Ўзбекистонда мобил рақамни бошқа шахс номига ўтказиш соддалаштирилди

Янги хизмат орқали фойдаланувчилар рақамни онлайн тарзда бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

Ўзбекистонда мобил рақамни бошқа шахс номига ўтказиш соддалаштирилди

 

Ўзбекистонда мобил телефон рақамини бошқа шахс номига ўтказиш бўйича янги онлайн хизмат ишга туширилди. Эндиликда фойдаланувчилар СИМ-карта эгасини алмаштириш учун мобил оператор офисларига шахсан ташриф буюриши шарт эмас.

 

Мазкур хизмат орқали бутун жараён my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда MyGov мобил иловаси орқали масофадан туриб электрон шаклда амалга оширилади.

 

Аввал мобил рақам эгасини ўзгартириш учун амалдаги абонент ва янги фойдаланувчи оператор офисига биргаликда бориши, ҳужжатларни расмийлаштириши ва навбат кутиши талаб этилар эди. Эндиликда ушбу хизмат тўлиқ рақамлаштирилди.

 

Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчилар my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловасига кириб, “Мобил рақам ўтказиш” хизматини танлаши ҳамда аризани электрон тарзда тўлдириши лозим.

 

Шунингдек, транзакцияни якунлаш учун амалдаги ва янги эгалар томонидан MyID идентификация тизими орқали тасдиқлаш талаб этилади.

 

Маълум қилинишича, янги хизмат барча мобил алоқа операторларида босқичма-босқич жорий этилмоқда. Ҳозирда ушбу имконият Beeline, Mobiuz ва Uztelecom абонентлари учун мавжуд.

 

Хизмат нархи мобил операторларнинг ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади. Айрим операторларда эса яқин қариндошлар ўртасида рақамни ўтказиш бепул амалга оширилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда мобил рақамни бошқа шахс номига ўтказиш соддалаштирилди | Zamon.uz