Ўзбекистон

Миллий кино санъати саройи атрофидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкент шаҳрида маданий мерос объектлари ҳолати юзасидан кенг қамровли мониторинг бошланди.

Миллий кино санъати саройи атрофидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Навоий кўчаси, 15-уйда жойлашган Алишер Навоий номидаги Миллий санъат саройи (Панорама) ҳудудида рухсатсиз ўрнатилган реклама баннерлари аниқланиб, улар шу куннинг ўзида олиб ташланган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 21 апрель куни Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан пойтахтдаги 28 та маданий мерос объекти ўрганиб чиқилган.

 

Мониторинг натижаларига кўра, айрим объектларда тарихий ва меъморий қиёфага нисбатан эътиборсизлик ҳолатлари аниқланган. Хусусан, 3 та объект фасад қисми ташқи омиллар таъсирида ифлосланган, 4 та объект бўйича эса белгиланган тартибга зид равишда рухсатсиз таъмирлаш ишлари олиб борилгани, реклама баннерлари ўрнатилгани ва фасадга ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар киритилгани маълум бўлган.

 

Шайхонтоҳур туманидаги Навоий кўчаси, 12-уй манзилида жойлашган Дин ишлари бўйича қўмита биноси юзасидан алоҳида ўрганиш олиб борилган. Унда бино фасадининг ранг ечими кўча бўйича шаклланган меъморий концепцияга мос келмаслиги аниқланган. 

 

Шунингдек, 8 апрель куни берилган муҳофаза белгиси ҳануз ўрнатилмагани қайд этилган. Масъулларга фасадни тарихий қиёфани сақлаган ҳолда қайта тиклаш ва меъёрий талабларга мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилган.

 

Бундан ташқари, Навоий кўчаси, 28-уйдаги Марказий телеграф биноси ҳудудида рухсатсиз ер қазиш ишлари олиб борилгани аниқланиб, мазкур ишлар зудлик билан тўхтатилган ва ҳудудни аввалги ҳолатига қайтариш бўйича топшириқлар берилган.

 

Шунингдек, Навоий кўчаси, 30-уйда жойлашган ОАВ учун контент тайёрлаш маркази биносида рухсатсиз таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий чоралар кўриш жараёни бошланган.

 

Навоий кўчаси, 38-уйдаги “Ўзкимёсаноат” биносида эса рухсатсиз ўрнатилган кондиционер қурилмалари аниқланиб, уларни олиб ташлаш ёки меъёрларга мос равишда жойлаштириш бўйича топшириқлар берилган.

 

Агентлик маълум қилишича, мониторинг давомида аниқланган барча ҳолатларга қонунчилик асосида ҳуқуқий баҳо берилади. Маданий мерос объектларига зарар етказиш ёки уларнинг тарихий қиёфасини бузишга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланган.

 

Аввалроқ, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи атрофидаги рухсатсиз ўрнатилган реклама баннерлари ҳам олиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"