Ўзбекистон

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Янги келишув асосида оила ва хотин-қизлар масалаларини ОАВда кенг ёритиш, тренинглар ва медиа ташаббуслар амалга оширилади.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 

2026 йил 22 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.

 

Мазкур ҳужжат Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов ўртасидаги учрашув якунида расмийлаштирилди.

 

Мулоқот давомида оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, шунингдек, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Меморандумга мувофиқ, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ўз аъзоларини жалб қилган ҳолда оила ва хотин-қизлар соҳасидаги давлат сиёсати, мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ижтимоий ташаббусларни оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этишда фаол иштирок этади.

 

Томонлар ҳамкорлик доирасида бир қатор йўналишларда қўшма ишларни амалга оширади. Жумладан, мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини оширишга қаратилган ташаббусларни халқаро майдонда тарғиб қилиш, хорижий аудиторияга мўлжалланган журналистик материаллар тайёрлаш, “Олтин қалам”, «Атиргул» каби кўрик-танловлар орқали, шунингдек, ижодий лойиҳалар ва медиа ташаббусларни йўлга қўйиш энг яхши журналистик материалларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш режалаштирилган.

 

Шунингдек, журналистлар учун медиатурлар, матбуот анжуманлари ва брифингларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, қўмита тизими ходимлари ҳамда хотин-қизлар фаолларининг ОАВ билан ишлаш кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш ҳам назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда фаол журналист ва блогерларни рағбатлантириш, қўмита ахборот хизматига рақамли коммуникациялар бўйича методик ёрдам кўрсатиш, соҳа фахрийларини эъзозлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш юзасидан ҳам ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.

 

Мазкур меморандум оила ва хотин-қизлар масалаларини кенг жамоатчиликка етказиш, жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда медиа соҳасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.